Техник таъмирлаш ва такомиллаштириш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан сайт вақтинча тест режимида ишламоқда!
  Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ФУҚАРОЛАР САЙЁР ҚАБУЛИ

   Бугун ҳам, ҳар галгидек туман ҳокими Б.Ўроқов 2-секторда штабида сектор раҳбари билан  биргаликда фуқаролар қабули ўтказди. Унда секторга алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишиб, тегишлилиги бўйича фуқаролар муаммолари тингланди.

   Қабул жараёнида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар тегишли мутасаддилари томонидан ечимлари қилиб берилиши лозимлиги таъкидланиб, топшириқлар бериб ўтилди. Ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олиниб, ижроси бўйича масъуллар белгиланди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

ҲУНАРМАНД МАРКАЗИ

  Миллий анъаналаримизни сақлаб, ёш авлодга етказишда ҳунармандларнинг ўрни беқиёсдир. Жарқўрғонда миллий буюмлар ҳақида суҳбатлашган киши ҳунармандчиликни узоқ йиллардан буён тарғиб қилиб келаётган Дима Инюшевни ёдга олишади. Зеро у йўлга қўйган миллий либослару эсталик буюмлари, ҳар қандай хорижликни ўзига қаратмай қўймайди.

565
0
ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

   Жарқўрғонда ҳам боғлар босқичма-босқич томчилатиб суғоришга ўтказилмоқда. Бу эса биринчидан сувнинг иқтисод қилинишига сабаб бўлса, иккинчидан далада бегона ўтларнинг кўпайиб кетиши олди олинади.

   Айни кунларда эса тумандаги “Султонбек файз боғлари” МЧЖ томонидан 5 гектар майдондаги боғлари ҳам тўлиқ томчилатиб суғоришга ўтказилди. Бу эса суғориш ишларининг режали асосда бўлиши учун имконият бермоқда.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

СЕКТОР РАҲБАРИ: УЧРАШУВДАН МЕДИА-ТУРГАЧА

   Бугун тумандаги 63-сонли умумтаълим мактабида 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Хидиров ҳамда “Оби ҳаёт”, “Олтинтепа”, “Ғур-ғур” ҳамда “Оқтепа” маҳаллаларидаги ёшлар билан учрашув ўтказди. Унда ушбу маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар муаммолари тингланиб, уларнинг ечими борасидаги вазифалар белгилаб олинди.

660
0
ФУҚАРОЛАР САЙЁР ҚАБУЛИ

   Бугун ҳам, ҳар галгидек туман ҳокими Б.Ўроқов 1-секторда  фуқаролар қабули ўтказди. Унда секторга алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишиб, тегишлилиги бўйича фуқаролар муаммолари тингланди.

660
0
Барчаси: 98 та
Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?