Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
РЕСПУБЛИКАДА БИРИНЧИ
Тадбирлар / 2021-08-30

   Мамлакатимизда Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами тантаналари бўлиб ўтаётган айни кунларда туманимиз фермерлари ҳам муносиб ўрнак кўрсата бошладилар. Жорий йилда 21,7 гектар майдонда пахта етиштирган “Агро нур диёр” фермер хўжалиги деҳқонлари Республикада биринчи бўлиб йиллик пахта топшириш режасини ортиғи билан уддаладилар. Фермер хўжалиги раҳбари Айназаров Ўрол Мамадиевич жамоаси билан қилган меҳнатлари самараси ўлароқ мамлакатимизнинг 30 йиллик тўйга туёна қилишганидан мамнун.

   Хўжаликнинг жонкуяр жамоаси ёз бўйи чўл шароитида қилган меҳнатлари эвазига нақд 60 тонна оқ олтинни йиғиб, туманимиз пахта хирмони юксалишига муносиб ҳисса қўшдилар. Ҳали далада ҳосил мўл, хўжаликнинг ҳосилдорликни янада юқори кўтаришга ишонамиз.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?