Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МАҲАЛЛАЛАРДА ХАЙРИЯ ҲАШАРИ
Тадбирлар / 2021-03-13

   “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, шунингдек маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида 2021 йил 13 март куни мамлакат барча ҳудудларида “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш белгиланганди. Шу муносабат билан бугун Жарқўрғон туманидаги барча маҳаллалар, муассаса ва ташкилотларда хайрия ҳашари кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

   Ҳашар давомида маҳаллалардаги йўл бўйлари, қабристонлар ҳамда кўп қаватли уйлар олдилари ободонлаштирилган бўлса, ариқлар ёқалари, бўш турган майдонларга турли хил мевали ҳамда манзарали кўчатлар ўтқазилиб, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?