Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЖАРҚЎРҒОНДА НАВРЎЗ ТАНТАНАЛАРИ
Тадбирлар / 2021-03-17

   Бугун Жарқўрғоннинг “Қўштепа” адирликларида эрта тонгдан “Наврўз” айёми тантаналари кўтаринки кайфиятда бошланди. Туман корхона, ташкилот, муассасалари, маҳаллалар йиғинлари томонидан сумалаклар қайнатилиб, байрам дастурхонлари тузалди.

   “Қўштепа” адирликлари бағрида ташкил этилган тантаналарда дастлаб туман ҳокими Б.Ўроқов ўринбосарлари ҳамда сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида қайнатилган сумалаклардан татиб кўришиб, тузалган дастурхонлар, миллий буюмлар кўргазмалари билан яқиндан танишиб чиқдилар.

   Шундан сўнг, туман ҳокими Б.Ўроқов томонидан байрам табриги йўлланиб, тантаналарнинг бадиий қисми бошланиб кетди. Унда туманимизнинг номдор санъаткорлари, фольклор жамоаларининг бадиий чиқишлари билан давом эттирилди.

   Айниқса, тумандаги ҳарбий қисм хизматчиларининг бадиий ва ҳарбий кўринишларни намойиш этишлари эса йиғилганларнинг олқишларига сазовор бўлди.

   Тантаналар давомида бир томонида цирк томошалари, иккинчи томонда эса миллий кураш ва рқон тортиш мусобақалари ташкил этилиб, туман аҳлининг байрам кайфиятига кўтаринкилик улашди.

   Байрамона кайфият туман маҳаллалари бўйлаб турфа тадбирларда давом этмоқда.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?