Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
СЕКТОР РАҲБАРИ: УЧРАШУВДАН МЕДИА-ТУРГАЧА
Тадбирлар / 2021-04-14

   Бугун тумандаги 63-сонли умумтаълим мактабида 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Хидиров ҳамда “Оби ҳаёт”, “Олтинтепа”, “Ғур-ғур” ҳамда “Оқтепа” маҳаллаларидаги ёшлар билан учрашув ўтказди. Унда ушбу маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар муаммолари тингланиб, уларнинг ечими борасидаги вазифалар белгилаб олинди.

   Мурожаатларда ёшлар томонидан келиб тушган мурожаатлар ўрганилар экан, булар иш билан банд қилиш, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда кредит олишдаги шунингдек деҳқончилик учун ер ажратиш бўйича муаммолар келиб тушди.  Келиб тушган мурожаатлар қайд этиб борилиб, сектор раҳбарига тегишли мурожаатлар ечими зудлик билан амалга ошириладиган бўлди.

   Шундан сўнг, сектор ҳудудидаги ёшлар томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан оммавий ахборот воситалари билан биргаликда медиа-тур ташкил этилди. Унда сектордаги тикувчилик цеҳлари, чорвачилик бўйича ташкил этилган ишлар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Jarqo‘rg‘on tuman hokimligi Axborot xizmati.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?