Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ТАБАРРУК ЁШЛИ МОМО
Тадбирлар / 2022-08-04

     3 август куни Жарқўрғон туманидаги "Қорақурсоқ" маҳалласида умргузаронлик қилаётган нуроний 103 ёшни қаршилаётган Элмуродова Турсуной момонинг тумандаги Карвон тўйхонасида шукрона тўйи ҳамда набирасининг никоҳ тўйи бўлиб ўтди.

    Унда тумандаги маҳалла бўлимининг нуронийлар бўйича ўринбосари,  туман ҳокимлиги вакиллари ҳамда вилоятдан ташриф буюрган нуронийлар Кенгаши раиси сенатор Орзиқул Соатов ҳамда вилоят Бувижонлар мактабидан Робияҳожи  момолар келиб  Турсуной момони тўй шодиёнаси билан табриклаб эсдалик совғалари ва ташаккурнома билан тақдирладилар. Турсуной момо бундай эътибордан хурсанд бўлиб Юртбошимизга ҳамда вилоят ҳокимлиги туман ҳокимлигига катта раҳматлар айтиб, дуолар қилиб юртимиз доимо тинч ва фаровон бўлишини тилади.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?