Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЎҚУВ АМАЛИЙ СЕМИНАР
Тадбирлар / 2022-08-05

   Бугун Жарқўрғон туманидаги “Порлоқ юлдузи” маҳалласида жойлашган 2-сон касб-ҳунар мактабида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати раҳбарлигида Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидаги профессонал таълим муассасаларининг директорлари ва молия-иқтисод ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирокида “Хизмат кўрсатиш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш” мавзусида ўтказилган ҳудудий ўқув-амалий семинар ўтказилди. Семинарга тажриба алмашиш мақсадида Қашқадарё вилоятидаги профессионал таълим муассасалари   ҳамда  вилоятдаги  барча туманлардаги  таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчилари ташриф буюришди.

    Семинар дастурида Жарқўрғон туман 2-сон касб-ҳунар мактабида ташкил этилган пуллик хизматлар ва маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёни билан танишиш жараёнида  Иссиқхона, Нон ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, Балиқчилик ва паррандачилик,  пуллик хизматлари ташкил этилганлиги билан танишишди.

   Шу боис, Сурхондарё вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш  ҳудудий бошқармаси бошлиғи. Р.Саломова,  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати бош ҳисобчиси Ф.Янгибоев,  туман ҳокими Б.Ўрақов, туман прокурори Б.Ҳайдаров, Жарқўрғон туман 2-сон касб-ҳунар мактаби директори А.Бегалиев, Бойсун туман 1-сон касб-ҳунар мактаби директори Р.Холмўминовалар ва вилоятдаги барча  туманлардаги  касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникум директори ўринбосарлари фаол  қатнашишди. Семинар давомида  “Заковат” ўйини ҳам ташкил этилди. Заковат ўйини якунида ғолиб бўлган жамоаларга Жарқўрғон туман 2-сон касб-ҳунар мактабини бюджетдан ташқари ишлаб топилган маблағлар ҳисобидан  пул мукофотлари тақдим этилди.

 

     Семинарда Жарқўрғон туман 2-сон касб-ҳунар мактаби директори А.Бегалиев, ҳамда Бойсун тумани 1-сон касб-ҳунар мактаблари директорлари хизмат кўрсатиш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича тақдимот қилишди. Семинар давомида саволлар ва таклифлар билдириб ўтилди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?