Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
Ҳурматли туманимиз фуқаролари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, ўзини-ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари вакиллар!
Эълонлар / 2021-10-18

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “2018-2022 йилларда аҳоли пунктларини бош режалар билан таъминлаш, лойиҳа ташкилотлари фаолиятини яхшилаш, шунингдек, шаҳарсозлик соҳасида мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори асосида жорий йилда Жарқўрғон туманидаги Какайди шаҳарчасининг бош режаси “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДУК томонидан ишлаб чиқилиши якунланган.

    Ўзбекистон Республикаси “Шаҳарсозлик кодекси”нинг 8, 9 ва 21-моддаларига асосан Какайди шаҳарчаси бош режаси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилмоқда. Мазкур лойиҳа туман ҳокимлигининг “jarqorgon.uz” ва Қурилиш бош бошқармасининг “terarx.uz” сайтларига жойлаштирилди.

   Жамоатчилик муҳокамалари 2021 йил 18 октябрдан 28 октябргача давом этади.

   Шаҳарча бош режаси лойиҳаси юзасидан ўзингизнинг фикр ва таклифларингизни ёзма, оғзаки ёки электрон тарзда билдиришингиз мумкин.

   Лойиҳа юзасидан ёзма ёки оғзаки фикр-мулоҳазалар, таклифлар туман Қурилиш бўлими орқали, электрон тарздагиси эса туман ҳокимлигининг “www.jarqorgon.uz” ҳамда Қурилиш бош бошқармасининг “www.terarx.uz” сайтлари орқали билдиришингиз мумкин.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?