Техник таъмирлаш ва такомиллаштириш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан сайт вақтинча тест режимида ишламоқда!
  Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
Жарўрғон туман ҳокими Ўрақов Баҳодир Абдиқаюм ўғлининг тумандаги маҳалла тизими ходимларига БАЙРАМ ТАБРИГИ

   Ассалому-алайкум! Ҳурматли маҳалла тизими ходимлари!

   Аввало, Сиз азизларни — “22 март — Маҳалла тизими ходимлари куни” ҳамда миллий байрамларимиздан саналмиш — Наврўз айёми билан самимий табриклайман.

3196
0
Жарқўрғон туман ҳокими Ўрақов Баходир Абдуқаюм ўғлининг “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан туман аҳлига БАЙРАМ ТАБРИГИ

   Ассалому алайкум, муҳтарам тумандошлар!

   Шу тароватли кунларда табиат уйғониб, гўзал диёримизга барчамиз орзиқиб, соғиниб кутган Наврўзи олам кириб келмоқда.

   Минг йиллар давомида маънавий ҳаётимизнинг кўрку зийнати бўлиб келаётган бу ажойиб, хосиятли байрам бугун қалбларимизга яна чексиз қувонч ва завқ бағишламоқда.

3511
0
Туман ҳокими Б.Ўрақовнинг туманда“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан АХБОРОТИ

Ассалому алайкум!

Ҳурматли депутатлар! Йиғилиш иштирокчилари!

Туманда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури ижросини белгиланган муддатларда ташкил этиш бўйича туман ҳокими қарори қабул қилинди ва 79 та банддан иборат туман дастурини тасдиқладик.

4485
0
ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИДА 2020 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИСЛОҲОТЛАР ЮЗАСИДАН ТУМАН ҲОКИМИ БАҲОДИР АБДУҚАЮМОВИЧ ЎРАҚОВНИНГ М У Р О Ж А А Т И

 

  Ассалому алайкум, ҳурматли Депутатлар, Сессия иштирокчилари!

   Сўзим бошида шуни айтиб ўтишим керакки, якунланиб бораётган  2020 йил бутун дунё бўйлаб барча соҳалар бўйича оғир ва синовли йил бўлди. Жорий йилда барча ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда ривожланиш даражаси нафақат юртимиз бўйлаб, балки бутун дунёда жуда катта тўсиққа учради.

   Бироқ, шундай бўлишига қарамасдан юртбошимиз томонидан кўрилган тезкор чоралар ҳамда инқирозга қарши курашиш бўйича қабул қилинган қарор ва фармонлар ижросини таъминлаш ҳисобига, туманимизда ҳам қатор ишлар амалга оширилишига эришилди. Бу эса ижтимоий соҳаларни ривожланишига макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўсишига сабаб бўлди.

4780
0
Барчаси: 4 та
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?