Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
Ҳурматли тумандошлар!
Эълонлар / 2022-02-05

   Давлатимиз раҳбарининг қатор қарорлари асосида  ўтган йилнинг 1 июлидан туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлари қўшимча манба маблағларининг 30 фоизини жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилиши белгиланди.

   Сизни қийнаб келаётган муаммони бартараф этиш учун бюджет маблағларини айнан сизнинг ташаббусингиз асосида йўналтиришингиз мумкин.

    Ушбу жараёнда иштирок этиш учун опенбудгет.уз сайти сизга ёрдам беради.

   Жорий йилнинг феврал ойидан бошланадиган 2022 йилнинг  1-босқичи учун опенбудгет.уз сайти орқали  ўз маҳаллангиз, кўчангиз, ҳудуддаги ижтимоий обеъктларни таъмирлаш юзасидан ўз таклифларингизни киритинг ва таклифларга овоз беришда фаол иштирок этинг.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?