Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ИИВ Сурхондарё академик лицейи 2022-2023 ўқув йили учун қабул бошланганлигини эълон қилади
Эълонлар / 2022-02-06

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ 3216–сон “Ички ишлар органларининг ходимларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора–тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё академик лицейига ўқувчиларни қабул қилиш амалга оширилади.

ИИВ Сурхондарё академик лицейига умумтаълим муассасаларининг 9-синфини тамомлаганлиги тўғрисида шаҳодатномага эга бўлган, соғлиги жиҳатидан ўқишга яроқли деб топилган, дастлабки, махсус–профиссионал танлов ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзодлар ўқишга қабул қилинади.

Номзодларни қабул қилиш 3 босқичда амалга оширилади.

  1. Дастлабки танлов;
  2. Махсус-профессионал танлов;
  3. Тест синови.
  4. Дастлабки танлов

         - тақдим этилган ҳужжатлар рўйхатга олинади ҳамда уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги текширилади;

         - якка тартибда дастлабки суҳбат;

         - индивидуал-психологик хусусиятлари (тест);

         - тиббий комиссия кўригидан ўтказиш;

         2021 йилнинг 16 апрел кунидан 15 май кунига қадар Номзодларни индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганилиши ва тиббий комиссия кўригидан ўтказилиши ташкил этилади.

  1. Махсус-профессионал танлов

         - ёзма иш (диктант);

         - жисмоний тайёргарлик  даражасини  аниқлаш синови;

Ўғил болалар учун: тўсинда (турникда) тортилиш, 100 метрга югуриш, 2000 метрга югуриш;

Қиз болалар учун: куч ишлатиш машқи, 100 метрга югуриш, 1000 метрга югуриш;

         - якка тартибдаги якуний суҳбат;

         Махсус-профессионал танловнинг босқичлари қабул йилининг 1 июнидан 25 июнига қадар ўтказилади.

  1. Тест синови

         Тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси белгилаган муддатда ўтказилади.

         Мандат тест натижаларига асосан эълон қилинади. 

         Махсус-профессионал танлов натижалари тест натижаларига қўшилмайди.

 Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?