✅ Ҳурматли Жарқўрғонликлар, сизни қийнаб келаётган, ечими маблағ билан боғлиқ муаммолар мавжудми? Энди ушбу муаммоларни ҳал этиш учун бюджет маблағлари Сизнинг ташаббусингиз асосида йўналтирилади.
✅ Молия вазирлиги томонидан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2 масумига жорий йилнинг 15 июлидан старт берилади.
✅ Онлайн иштирок этиш бевосита Молия вазирлигининг опенбудгет.уз “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали амалга оширилади.
✅ Сиз қуйидаги йўналишлар бўйича таклифингизни қолдиришингиз мумкин:
-Ичимлик суви таъминотини яхшилаш;
-Ёритиш тизимини яхшилаш;
-Ички йўлларни таъмирлаш, шағаллаштириш ёки асфалт ётқизиш;
-Ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, жиҳозлаш ёки моддий-техник базасини ривожлантириш;
-Жамоатчилик ихтиёридаги объектларни таъмирлаш ёки жиҳозлаш.
✔️Ташаббус кўрсатинг ва “Ташаббусли бюджет” жараёнида фаол иштирок этинг!
✔️Муаммоларни ҳал этиш энди ўз қўлингизда.
Жарқўрғон тумани Молия бўлими.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025