Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЖАРҚЎРГОН ТУМАНИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКСИЯСИ БОШЛИҒИ АЛМАРДАНОВ АНВАР УРАЛОВИЧНИНГ МАЙ ОЙИ ЯКУНИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТИ

     Иқтисодий барқарорликка эришишда хусусий мулк устуворлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик ривожи йўлидаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш устувор вазифалардан саналади. Айни шу мақсадда юртимизда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва эркин фаолият юритишларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, давлат солиқ хизмати органлари “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида фаолият юритмоқда.

      Хусусан жорий йилнинг май ойида туманимизда фаолият юритаётган 26 нафар тадбиркорлик субектининг 31 та муаммолари ўрганилиб, имтиёзли кредит олиш, дастлабки бухгалтериясини юритиш, ҳисоботларни тўлдириш ва топшириш каби 20 дан ортиқ масалалар бевосита солиқ органлари ходимлари кўмагида ҳал этилди.

      Бундан ташқари, фаолиятини тўхтатган 9 нафар тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилиб, фаолиятларини қайта тиклашга эришилди.

      Тадбиркорлар учун тенг рақобат муҳитини яратиш, ноқонуний тарзда савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланишнинг олдини олиш мақсадида давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидагн назорат тадбирлари ўтказилиб, 7 нафар фуқаролар ҳеч қандай ҳужжатларсиз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланди. Мазкур фуқаролар ўртасида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида улардан 6 нафари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиб,  қонуний тартибда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйдилар.

      Хўжалик юритувчи субектлар билан ўтказилган бевосита мулоқотлар ва кенг кўламли тушунтириш ишлари пировардида 74 та корхонадаги 123 нафар норасмий ишловчи фуқароларнинг фаолияти қонунийлаштирилди.

      Жорий йилнинг май ойи давомида “Солиқ ҳамкор” дастури орқали Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субектлари билан боғлиқ солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида жами 163 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатларга асосан 94 та сайёр солиқ текширувлари ўтказилди ва ўз тасдиғини топмаган 14 та мурожаатни кўриб чиқиш рад этилди.

      Энг муҳими, солиқ тўловчиларга солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ижро этишида ёрдам бериш ҳамда “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида чора қўллашдан олдин бартараф этишга имконият яратиш талабидан келиб чиқиб, жорий йил 1-июндан бошлаб, “Солиқ ҳамкор” орқали мурожаат йўллаш ва мурожаатга асосан солиқ ҳуқуқбузарликларини содир этган тадбиркорлик субектига нисбатан чора кўриш тартибига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Жумладан мулкчилик шаклидан қатъий назар, биринчи маротаба келиб тушган мурожаат бўйича солиқ тўловчи ҳузурига борган ҳолда, профилактик суҳбат ўтказилиб, тадбиркорлик субектининг қонун талабларида иш юритиши тўғрисида расман огоҳлантирилиб, унга нисбатан молиявий жазо чоралари кўрилмайдиган бўлди.

      Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, барча тадбиркорлик субектлари юртимизда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида берилаётган кенг имкониятлар ва енгилликлардан унумли фойдаланишлари ва бунга жавобан, ҳалолликни мезон қилиб, қонуний тартибда фаолият юритишлари лозим.

      Зеро, солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори!

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?