Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати “Ишонч” газетасининг 2021 йил 17 апрелдаги №52-сонида чоп этилган “Какайдининг кўча бозори” номли танқидий мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:
Какайдининг марказида жойлашган эски бозор атрофида транспорт воситалари ҳаракатида йўлнинг сунъий торлиги вужудга келганлиги, қолаверса, аҳоли ўсишини ҳисобга олган ҳолда, каттароқ бозор қуриш учун 2018 йил 18 майда туман ҳокимининг қарорига асосан бозор учун “Нефтчилар” маҳалласи ҳудудидан “Акбар-Анвар-Келажак” МЧЖ томонидан “Деҳқон (озиқ-овқат) бозори” ҳамда “Буюм бозори” қурилиши учун ер майдони ажратиб берилган.
Бугунги кунда ушбу МЧЖ томонидан қурилиш ишлари амалга оширилиб, савдо қилиш учун имкониятлар яратиб берилган. Бироқ, аҳоли томонидан ҳамон ўша эски дамларни қўмсаш ҳолатлари мавжуд бўлгани боис, эски ўрнидан, кенгроқ жойга кўчирилган бозорга боришни исташмаяптилар.
Мақолада келтирилган бозор бузилиб, бошқа бозор қуриш учун ер майдони ажратилмади дея билдирилган эътирозлар эса ўринсиздир. Какайди бозорини кенгайтириш бўйича туман ҳокими қарори ҳамда бозорнинг ҳозирги ва эски ўрни (янги масжид қурилган жой)нинг харитада кўриниши маълумот сифатида тақдим этилмоқда. Хўш, бозор қурилиши учун қарор чиқарилган экан, бозор кўчада қолди дея аюҳаннос солишга на ҳожат. Бу бор-йўғи бозор қурилиши ҳақидаги қарор ва унинг ўрни ҳақида маълумотга эга бўлмасдан қилинган мурожаатдир холос.
Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024