Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
АҲОЛИГА ҚУЛАЙЛИК ЯРАТИШ ЙЎЛИДА

   Ҳар бир соҳада янги инновацион технологияларни кенг жалб этиш бугуннинг талаби бўлмоқда. Зеро, замонавий технологиялар ривожидан ортда қиолган ташкилотдан аҳолининг норозилиги ҳам ортиб бораверади. Бир вақтлар “Сурхондарё ҳудудгаз таъминот”нинг Жарқўрғон туман газ таъминоти бўлимидан ҳам  фуқароларнинг норози бўлишиб, нолишгани ҳолатларига кўп дуч келардик.

    Бугун бу корхонага бораркансиз, Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш учун алоҳида хона ташкил этилиб, мутахассислар томонидан фуқароларга ўз вақтида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда!  Қолаверса, “Call-markaz”и, авария диспетчерлик хизмати ҳамда “ишонч телефон”ининг (76- 43-26-214 телефон рақами) мунтазам фаолият юритишига эришилди.

   Тумангазтаъминот корхонаси бугунги кунда 3812 та хонадонга табиийгаз етказиб берилаётган бўлса, 42735 хонадонга суюлтирилган газ билан таъминлаб келинмоқда. Суюлтирилган газ баллонларни аҳолига ўз вақтида етказиб берилишида корхонанинг 7 та “Исузу” автомобиллари эл хизматида. Бундан ташқари, ҳалокат хавфсизлиги машинаси ҳар қандай фавқулотда ҳалокат вақтида тезкорлик билан хизмат кўрсатиб келмоқда.

    Табиий газ етказиб берилаётган 3812 та хонадондан, 1016 донасига онлайн ҳисоблагич ўрнатиб берилди. Бу эса тўловларнинг ўз вақтида олдиндан амалга ошишига имконият бермоқда. Айниқса, табиий газдан фойдаланувчи улгурчи фойдаланувчи саналган саноат корхоналари 91 тани ташкил этиб, барчасига онлайн ҳисоблагич ўрнатилгани боис, тўловлар аввалдан амалга ошиб, ҳамкорликнинг давомли бўлишига замин яратилмоқда.

   Жорий йилда туманимиздаги “Дўстлик” маҳалласидаги 396 та, “Сурхон соҳили” маҳалласида эса 585 та хонадонни табиий газ таъминотига улаш режалаштирилган бўлиб, бу борадаги лойиҳалаш ишлари бошлаб юборилди. Корхона фаолиятидан бугунги кунда аҳоли миннатдор бўлиши йўлида бир қатор янгиланишлар амалга оширилаётгани боис, аҳолининг мурожаатлари ҳам ўз-ўзидан камайиб боришига эришилмоқда.  

    

Jarqorgon tuman hokimligi Axborot xizmati.

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?