(Давоми).
Сурхондарё вилояти, асосан, пахта етиштиришга ихтисослашганлиги сабабли ҳам воҳада пахта тозалаш саноатининг алоҳида ўрни бор. Мустақиллик йилларида Сурхондарёда янги пахта тозалаш заводлари қурилиб ишга туширила бошланди. Жарқўрғон туманидаги “Бунёдкор-2” ҳиссадорлик жамияти жамоасининг ишлари мақтовга сазовордир. Ҳиссадорлик жамияти мутахассислари Қумқўрғон пахта тозалаш цехларини замонавий серунум машиналар билан жиҳозлашди ва йилига 30 минг тонна пахтани қайта ишлайдиган корхонани фойдаланишга топширишди.
Худди шундай корхона Тўполангда ҳам барпо этилди. Жарқўрғон тумани пахта тозалаш заводи қошида 1991 йилда “Жарқўрғон тола” ҳиссадорлик жамияти ташкил этилди. Бу корхона ҳам пахта заводи каби мустақил корхонага айлантирилди ва иккапаси ҳам “Сурхонпахтасаноатсотиш” ҳиссадорлик бирлашмасига қарашли бўлиб қолди. “Жарқўрғон тола” ҳиссадорлик жамияти пахта толасини Швейцария, Буюк Британия, Италия ва Корея каби давлатлар фирмаларига сотишни йўлга қўйди.
Ҳиссадорлик жамиятида 25 нафар ишчи меҳнат қилди. Уларнинг ўртача иш ҳақлари 2001 йилда 15 минг сўмни ташкил қилди. Ҳар ойда ишчилар қўшимча овқат пули ва мукофотларни ҳам олиб турдилар. Олти минг тонна пахта толасини сақлашга мўлжалланган омборлар тартибга келтирилди. Базанинг бутун атрофи янги баланд деворлар билан ўралди. “Тикув цехи” чеккага кўчирилиб, қайта қурилди. Унинг ёнида сартарошхона ҳам қурилиб, корхонага кириш йўлларва олд майдончаларга асфальт ётқизилди. Бўш ётган ерлар ободонлаштирилиб, корхонанинг “тикув цехи” Улдона Бўриева бошқарувида беш нафар тикувчилар буюртма асосида бўздан чигит халталари, қўлқоп, пахта териш этаклари кабиларни тайёрлашни йўлга қўйдилар. Умуман олганда туманда пахта тозалаш саноати борасида жиддий ютуқлар ва ўзгаришлар бўлмоқда. 1994 йилда Сурхондарё Жарқўрғон туманида “Яҳёхон” хусусий корхонаси ташкил топди. Бу корхонани Яҳёхон Бобохўжаев Тошкентдаги “Амперколор” Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси билан ҳамкорликда ташкил этди. Хусусий корхонада кинескоплар ҳажми ва турига қараб 9 мингдан 21 минг сўмгача нархларда таъмир қилиниб, созлаб бериш йўлга қўйилди. Мазкур иш масканида ойига ўртача 150-180 та кинескоп таъмирланди.
Вилоятнинг ягона ип-йигирув фабрикаси бўлган ва катта иқтисодий салоҳиятга эга бўлган Жарқўрғондаги тўқимачилик фабрикаси дастлаб 1984 йилнинг апрель ойининг бошларида фабриканинг йигирув цехида дастлабки ўнта йигирув машинаси ишга туширилиб, ўзининг дастлабки маҳсулотини бера бошлаган эди. Орадан йиллар ўтиб корхона кенгайгач 1994 йили Ҳиссадорлик жамиятига айлантирилди. Фабрикада ишчиларнинг меҳнатга, мулкка муносабатларида сезиларли ўзгаришлар юз бера бошлади. Буни қуйидаги рақамлардан ҳам билиб олишимиз мумкин. Ҳиссадорлар 1996 йил давомида амалдаги нархларда 190,1 млн. сўм ўрнига 236, 6 млн. сўмликдан зиёдроқ маҳсулот ишлаб чиқарди.
Маҳсулот сотиш эса салкам 2, 8 баробар кўпайди. Ҳиссадорлар 1995 йилни 1309 тонна калава ишлаб чиқариш ва салкам 6, 9 млн. квадрат метр мато тўқиш билан якунладилар. Меҳнат унумдорлиги 113 фоизга ўсди. Бундай ютуқларга мавжуд тўқув ва йигирув дастгоҳларидан унумли фойдаланиш туфайли эришилди. 1995 йили тўқув ишлаб чиқаришида корхонани янги техника билан куроллантириш режасининг биринчи навбати амалга оширилди.
Россиянинг Чебоксари шаҳридан шартномага биноан келтирилган “АТ-100-5м” русумли тўқув дастгоҳлари ўрнатилди. Натижада эни 90 сантиметр бўлган “Минтоколь-32” ўрнига жаҳон андозаларига мос келадиган, эни 164 сантиметрли “Бязь-4794” артикулли мато тўқиш имконияти туғилди. Бу станоклар ёрдамида 1995 йили 1 млн. 335 минг квадрат метр мато тўқилди. Янги дастгоҳларнинг хосияти шундаки, улар серунум, сифатли маҳсулот тайёрлайди ва шовқинсиз ишлайди, ишчи кучини ҳам кам талаб қилиши билан ажралиб туради.
Шаҳарлардаги саноат корхоналари ишлаб чиқариш қувватини кучайтириб, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 1995 йилда Бойсун шаҳрида 93, 2, Жарқўрғон шаҳрида 100, 1, Қумқўрғон шаҳрида 138, 1, Шеробод шаҳрида 98, 6, Шўрчи шаҳрида 101,4, Денов шаҳрида 104, 4, жанубий шаҳарларда 111, 9 % га ўсди. Бу кўрсаткич йилдан йилга ўсиб, Сурхон воҳаси шаҳарларида саноат комплексларини янгидаи қуриш, замонавий асбоб-ускуналари ўрнатиш, муҳандис ишчи ходимларнинг салоҳиятининг ўсиши туфайли саноат кўрсаткичлари ўсиб, 1997 йилда Бойсун шаҳрида 103, 1, Жарқўрғон шаҳрида 101, 3, Қумқўрғон шаҳрида 101,7, Денов шаҳрида 105, 2 % га маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ўсди.
Шаҳарларда маҳаллий, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш қуввати ўсиб, маҳсулотларнинг сифати ва самарадорлиги ошиб борди. Сурхон воҳасидаги шаҳарларда саноатнинг асосий тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳолати яхшиланиб борди. Бойсун шаҳридаги саноат корхоналари томонидан 1995 йил 115, 5 млн. сўмлик кўмир қазиб олинган бўлса, 1996 йил 226, 2 млн. сўмга етди. Саноатнинг муҳим тармоғи ҳисобланган нефть қазиб олиш Жарқўрғон саноат корхоналари томонидан 1995 йил 114, 1 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, 1996 йил 476 млн. сўмга етказилди. Термиз, Қумқўрғон ва Жарқўрғон шаҳарларида 1995 йилда 442, 4 млн. сўмлик қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлса, 1996 йил 813, 2 млн. сўмга етказилди.
Энг муҳими Жарқўрғон шаҳридаги ип-газлама корхонаси томонидан 1995 йил 159, 7 млн. сўмлик 1995 йил 300, 9 млн. сўмлик тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилди. Янги серунум дастгоҳлар туфайли 1996 йили тўқув ишлаб чиқаришида қувватлардан фойдаланиш даражаси 1995 йилга нисбатан 24 фоизга, йигирув бўйича 9 фоизга ошди. Жарқўрғон тўқимачилик фабрикасида тўқима маҳсулотининг 70 фоизи, йигирилаётган иининг 65 фоизи сифат белгиси талабларига тўлиқ жавоб беради.
Корхона ютуғини қуйидаги рақамлардан ҳам билишимиз мумкин. Корхона йил давомида 257, 2 млн. сўмдан кўпроқ ялпи даромад олди. Олинган соф фойда 7 млн. 862 минг сўмни ташкил этди. Шундан 5 млн. 584 минг сўм ҳиссадорлик жамияти ихтиёрида қолди. 376 минг сўм маблағ эса моддий рағбатлантириш ва хайрия жамғармасига, 837, 6 минг сўм эса ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадига йўналтирилди.
(Давоми бор).
Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024