9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳам тарихимизнинг ажралмас бўлаги, аждодларимизнинг улкан зафари сифатида алоҳида эътибор билан нишонланилади. Хўш, ушбу байрамни кенг миқёсда нишонлаш қанчалик муҳим?
Сир эмаски, ўтган асрда инсоният иккита шафқатсиз уруш гувоҳи бўлди. Биринчи жаҳон урушига 70 миллиондан ортиқ одам сафарбар қилиниб, уларнинг 10 миллиони оламдан ўтган. Иккинчи жаҳон урушида 110 миллион одам иштирок этиб, 70 миллионга яқин одам ҳалок бўлди. Бу рақамларнинг ўзи ҳам ушбу урушлар кўламининг қанчалар кенг бўлганлигини кўрсатиб турибди.
Навқирон йигитлик онларини Ватан ҳимояси йўлида жанггоҳларда ўтказган пиру бадавлат отахон Рўзи бобо Абдуллаев “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги” нишонланаётган айни кунлрда 97 ёшни қаршиламоқда. Бугун ушбу собиқ жангчи хонадонига вилоят ва туман ҳокимлари, давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар бўлими, Мудофаа бўлими, Фавқулотда вазиятлар бўлими ҳамда тиббиёт ходимлари ташриф буюришиб, Президент табриги вилоят ҳокими томонидан ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг Президент қарори асосида 12 000,0 минг сўм пул ҳамда эсдалик совғаларини Рўзи бобога топширишиб, дуоларини олдилар. Тадбир давомида ҳарбий оркестр ва туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан куй-қўшиқлар ижро қилиниб, жангчи бобо хонадонида кўтарнки айфият вужудга келишига имкон яратилди.
Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024