Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
-Жарқўрғон тумани ташкил топганининг 95 йиллигига- ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИ ТАРИХИДАН: Мустақиллик йилларида Жарқўрғон туманида саноатнинг ўсиши

(Давоми).

   1996 йилдан Сурхондарёдаги нефть конларининг оқова сувларидан йод олиш масаласи илмий асосланиб, 1997 йил Жарқўрғон туманидаги Ховдак қудуқларидан 8 тонна оқова сув Тошкентдаги илмий-текшириш марказига олиб борилиб, олимлар, муҳандис-техниклар, тиббиёт ходимлари Республика давлат фан ва тех­ника қўмитасида тадқиқотлар олиб борилиб, Ховдакда йодни ишлаб чиқаришга эришилди. Натижада йод ишлаб чиқариш ишлари тўхтовсиз олиб борилиши натижасида 1997 йил ноябрь ойининг охирида Ховдакдан дастлабки йод олинди. Бу объектда кунига 1 килограмм йод пастаси олишга эришилди. Республикада биринчи бўлиб, Сурхондарё вилоятида нефть қудуқларидан чиқаётган оқова сувлардан йод олиш йўлга қўйилди.

   Қимматбаҳо йод моддасининг Сурхон заминида топилиши ва унинг тайёр маҳсулот сифатида ишлаб чиқарилишида Термиз давлат университети кимё факультети олимларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Нефть корхоналарининг оқова сувларидан йод олиш таклифи ҳам дастлаб университет олимлари томонидан билдирилган эди. Ховдак нефть конларидаги 2500 метр чуқурликдан чиқаётган нефть сувидан йод пастаси ишлаб чиқадиган асосий воситаларнинг қиймати 20 млн. сўмга етиб, заводнинг ишга туширилиши натижасида йод борасидаги муаммоларни Ховдакдаги йод заводи ҳал қилди. 1997 йилда заводда бир ҳафтада 50 кг. йод пастаси олиниб, 1997 йил 3, 3 ярим тонна кристал йод тайёрланди.

   Йод пастаси Тошкентга олиб борилиб, кристал йодга айлантирилди (бир килограмм кристал йоднинг жаҳон бозоридаги баҳоси 60 минг доллар бўлди). Мутахассисларнинг фикрича, Республикамизда ҳар бир кишининг кундалик йодга бўлган эҳтиёжи 100-200 мкга ни ташкил этади. Бу миқдордаги йодни у асосан истеъмол қилган озиқ-овқат маҳсулотларидан олади. Киши организмида йодга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида ҳукуматимиз ва соғлиқни сақлаш вазирлигининг саъйи ҳаракати билан ош тузини йодлаш орқали хасталикнинг олдини олишга ҳаракат қилинди.

   1997йилда Жарқўрғон ип-йигириш фабрикасида 9,4 млн. сўм янги дастгоҳлар ўрнатишга сарфланди. 1997 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватининг пастлиги, янги замонавий технологияларнинг ўрнатилмаганлиги, ишлаб чиқариш қувватини ошириш учун зарур маблағларнинг етишмаслиги ишчи мутахассисларнинг билим даражасининг ҳажми юқори даражада ўсмай, маҳсулотларнинг сифати пастлиги туфайли бозор талаб-эҳтиёжларини қондирмай колди.

   Натижада 1997 йилда саноат маҳсулотларидан 1428, 5 млн. сўмлик маҳсулотлар сотилмай қолди. 1998 йил январига келиб вилоят саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1127, 8 млн. сўмга камайди. Жарқўрғон туманида НПУ “Жарўрғоннефть” корхонасидаги ишлаб чиқилган 167, 5 млн. сўмлик маҳсулот сифати пастлиги туфайли цистерналарда қолиб кетди.

Шунингдек, Жарқўрғон туманида уйжой қурилиш бетон-темир маҳсулотлари заводида ишлаб чиқилган 13, 5 млн. сўмлик маҳсулотлар сифатсиз бўлганлиги туфайли реализация қилинмай қолди. Бундай сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқариш пахта саноат корхоналарида ҳам ўз аксини топиб, ишлаб чиқарилган – 548, 7 млн. сўмлик маҳсулотлар сифатсизлиги туфайли харидорсиз бўлиб бўлим омборхоналарида қолиб кетди. Вилоят “Маҳаллий саноат” акционерлик жамиятига қарашли саноат корхоналари томонидан тайёрланган 69, 6 млн. сўмлик тайёр маҳсулотлар, жумладан, 357 тонна пахта толаси, 5200 тонна ош тузи, 3, 3 млн. сўмлик тайёр фабрика кийимлари харидор талабига жавоб бермаганлиги туфайли сотилмай қолди.

(Давоми бор).

Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?