Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида пара дзюдо бўйича “Токио-2020” ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари берувчи халқаро Гран-При мусобақасида аёллар ўртасида -48 кг вазн тоифасида Жарқўрғон туман Болалар ўсмирлар спорт мактаби спортчиси, таниқли курашчимиз Манзура Турсунованинг шогирди Лобар Хуррамова мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлгани ҳақиди хабар қилгандик. Бугун Жарқўрғон темир йўл вокзалида спорт маликаларидан бири бўлган Лобар Хуррамова туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари Агентлиги туман бўлими ҳамда Болалар-ўсмирлар спорт мактаби мутасаддилари томонидан муносиб кутиб олиниб, унга кейинги баҳсларда иштирок этиши учун туман ҳокимлиги томонидан совға сифатида 3 миллион сўм туҳфа қилинди.
Лобар дзюдо кураши билан шуғулланиш асносида Халқ демократик партияси аъзолигига ҳам қабул қилинган. Шу боис унга партиянинг туман бўлими томонидан ҳам эсдалик совғалари улашилди. Спортчи қизимизнинг янада юксак чўққиларини забт этишига тилакдошмиз.
Jarqorgon tuman hokimligi Axborot xizmati.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024