Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
Жарқўрғон туманида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали 2021 йилда эришилган натижалар тўғрисида МАЪЛУМОТ

   Бугунги кунда фуқароларнинг давлат бюджети маблағларининг сарфланиш жараёнида иштирок этиши ва маблағларни йўналтиришда ўз фикрларини ҳамда таклифларини билдириш имконияти яратилганидан туманимиз аҳолиси хурсанд ҳолда порталга киритилаётган ташаббуслар ва уларга овоз бериш жараёнларида фаол иштирок этмоқдалар.

   Муҳтарам Президентимизнинг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан - 2021 йил 1 июлдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ажратиладиган туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча маблағларининг энг кам миқдорини 10 фоиздан 30 фоизга ошириш белгиланди;

   2022 йил 1 январдан эътиборан республикамизнинг барча туман (шаҳар)ларида тегишли бюджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш бўйича янги тартибни босқичма-босқич жорий этиш маъқулланди.

   Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги “Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги ва Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг 2021 йил 16 апрелдаги “Жарқўрғон туман маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги 203/08-17-сонли Қарорларига асосан туман бюджетининг тегишли маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш учун туман ҳокимлигида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклидаги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” шахсий ғазна ҳисобварағи очилди ва ушбу ҳисобварағга қўшимча маблағлар ҳисобидан 997,0 млн.сўм маблағ шаклланди.

   Жарқўрғон туманида 2021 йилнинг 01 июлидан – 31 июлига қадар “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали таклиф киритиш жараёни амалга оширилди, туманимиздаги фуқаролар томонидан жами 73 та ташаббуслар “Очиқ бюджет” ахборот порталига киритилди;

   Кўриб чиқиш жараёни 01 августдан – 12 августга қадар давом этди, туман ҳокими ўринбосари ишчи комиссия раҳбарининг 2021 йил 06 августдаги “Жарқўрғон туманида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот порталида шаклланган тадбирларни ўрганиб чиқиш, таҳлил қилиш ва хулоса бериш тўғрисида”ги 1-сонли йиғилиш баёнига асосан 73 та ташаббуслар тасдиқланди.

   Овоз бериш жараёни 13 августдан – 02 сентабрь кунига қадар 20 кун давомида бўлиб ўтди. Унда фуқароларимиз томонидан 73 та ташаббусга жами 5593 та овозлар берилган бўлиб, энг кўп овоз тўплаган 2 та ташаббус ғолиб деб топилди, Жумладан:

    1-ўрин: Жарқўрғон тумани 21- умумтаълим мактаб биносини том қисми яроқсиз ҳолга келганлиги учун уни жорий таъмирлаш (таклиф рақами ID: 1160300069) учун (360,0 млн.сўм)– 1540 та овоз;

   2-ўрин: Жарқўрғон туманидаги “Соқчи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги сув қудуғи қуриш (таклиф рақами ID: 1160300042) учун (567,4 млн.сўм) – 1539 та овозлар тўплаб ғолиб деб топилди.

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентабрдаги “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-5250-сонли Қарорининг 1-иловасига мувофиқ Жарқўрғон туманига Ўзбекистон Республикасининг Республика бюджетидан қўшимча равишда 290,0 млн.сўм маблағ ажратилди.

   Ушбу маблағлар Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг 2021 йил 30-сентябрдаги “Жарқўрғон туманида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” порталида овоз бериш жараёнлари якунланиб, энг кўп овоз олган таклифлар кетма-кетлигини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 22-сентабрдаги ПҚ-5250-сонли Қарорига асосан молиялаштириш ҳақида” VI-31-41-8-112-К/21-сонли Қарорига асосан, Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, баҳолаш, танлаб олиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш бўйича туман ишчи комиссияси томонидан Жарқўрғон туманида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали ўтказилган овоз бериш жараёнлари якунларига кўра, энг кўп овоз тўплаган 1 та таклиф ташаббускори ғолиб деб топилди, Жумладан:

   1-ўрин: Жарқўрғон туманидаги “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида  тоза ичимлик сув объектини жорий таъмирлаш (таклиф рақами ID: 1160300003) учун (111,7 млн.сўм) – 880 та овозлар билан ғолиб деб топилган ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” шахсий ғазна ҳисобварағидан тўлиқ молиялаштирилиб берилган бўлиб, буюртмачи ташкилотлар томонидан молиялаштирилган маблағлар доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Жарқўрғон туман Молия бўлими.

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?