Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
Туман ҳокими Б.Ўрақовнинг туманда“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан АХБОРОТИ

Ассалому алайкум!

Ҳурматли депутатлар! Йиғилиш иштирокчилари!

Туманда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури ижросини белгиланган муддатларда ташкил этиш бўйича туман ҳокими қарори қабул қилинди ва 79 та банддан иборат туман дастурини тасдиқладик.

Шунингдек, давлат дастурида белгиланган вазифаларни ўз муддатида сўзсиз ва тўлиқ амалга ошириш бўйича халқ депутатлари туман Кенгаши билан ҳамкорликда дастурнинг мазмун-моҳиятини тумандаги маҳаллалар, ҳар бир соҳа ва тармоқларнинг қуйи бўғинларигача етиб бориш ишлари ташкил этилди.

Дастур ижросини ташкил этиш мақсадида, ўзим раҳбарлигимда, ташкилий қўмита таркиби шакллантирилиб, ҳар бир топшириқлар ижросини доимий муҳокама этилишини белгилаб олдик.

Дастурда берилган вазифалар, халқ депутатлари туман кенгаши доимий комиссиялари раислари ва туман ҳокимининг ўринбосарлари ва туман ташкилотлари раҳбарлари масъул қилиб бириктирилиб, мониторинги йўлга қўйилди.

Дастур доирасида ишлаб чиқиладиган ҳар бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига туман ҳокимлигининг таклифларини тайёрлаш бўйича ҳам алоҳида масъул раҳбарлар белгиланди.

Давлат дастури моҳиятини туманнинг ҳар бир чекка ҳудудигача етиб бориши, шунингдек, Дастур доирасида фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар ечимини ҳал қилиш юзасидан сектор раҳбарлари ва тумандан сайланган вилоят, туман Кенгашлари депутатларининг аҳоли билан учрашувлари ташкил этилмоқда.

Дастур моҳиятини аҳолига етказиш бўйича муҳокамалар айнан маҳаллаларда туман сектор раҳбарлари ва тегишли масъуллар томонидан ўтказилмоқда.

Дастур ижросини таъминлаш учун туман сектор раҳбарлари томонидан маҳаллаларга раҳбар ходимлар бириктирилди.

Ҳурматли депутатлар!

Туманда Давлат дастурининг изчил ва ўз вақтида ижросини назорат қилиш ҳам белгилаб олинди.

Жумладан, Дастурда белгиланган тадбирларни ҳар бир маҳаллада ижросини таъминлаш мақсадида “маҳаллабай” кесимида амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурини ҳам ишлаб чиқдик.

Бунда, биринчи навбатда ижтимоий жиҳатдан “оғир” бўлган 5 та маҳаллада амалга ошириладиган тадбирларга алоҳида эътибор қаратдик.

Ҳар ҳафтанинг душанба куни “ҳокимлик соати” йиғилишларида муҳокама қилиб боришни йўлга қўйдик.

Дастурда белгиланган тадбирларнинг ижро ҳолати юзасидан маълумотлар кундалик ҳисоб-китоб қилиб борилади.

Ҳар ойда халқ депутатлари туман Кенгаши мажлисларида туманда Давлат дастурини амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси ижроси муҳокама қилиб борилади.

Дастурнинг ижро этилиши ҳолати биттадан шахсан ўзим бошчилигимда ҳар бир маҳаллада дастурда белгиланган тадбирлар муҳокама қилинади ҳамда белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилади.

Ҳар ойда камида 1 марта туманда Дастур ижроси туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан мақсадли ўрганилиши ташкил этилади ва ўрганиш якунлари халқ депутатлари туман Кенгаши мажлисларида муҳокама қилинади.

Дастур ижросининг ҳолати ва келгусида амалга ошириладиган тадбирлар юзасидан ҳар ойда туман ҳокимлигида оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжуманлари ва брифинглар ташкил этилади.

Дастур амалга оширилишининг бориши тўғрисидаги ахборотни аниқ кўрсаткичлар ва эришилган ижобий ўзгаришларни, таҳлилий ахборот кўринишида акс эттирган ҳолда, ҳар ойда ҳокимлик веб-сайтига жойлаштирилади.

 

Ҳурматли депутатлар!

Давлат Дастури доирасида юклатилган топшириқлардан келиб чиқиб, жорий йилда олдимизда турган бир қатор вазифаларни режалаштириб олдик.

Биринчидан,  “Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали ҳар бир маҳалланинг мавжуд имкониятлари ва “ўсиш нуқталари”дан келиб чиқиб, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қиймати 900,0 млрд сўмлик Дастурни ишлаб чиқамиз;

Бунда, биринчи, ҳар бир маҳаллага 1 тадан тижорат банкларини ўрта бўғин ходимлари бириктирилиб, мазкур ходимлар маҳалладаги мавжуд муаммоларни ўрганади.

Иккинчи, ҳар бир секторда бошқарув офислари ташкил этилиб, маҳалладаги мавжуд муаммо ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда  ташхис қўйиб, ўсиш нуқталари ва амалга оширилиши лозим бўлган чораларни белгилайди.

учинчи, мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ ташкил этилиб, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида, мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ томонидан ҳар бир маҳалланинг мавжуд имкониятлари ва “ўсиш нуқталари”дан келиб чиқиб, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қиймати 900,0 млрд.сўмлик Дастур ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Ижроси сессияларда доимий муҳокама этиб борилади.

Иккинчидан, Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари тажрибаси асосида туманда Янгиобод, Қўштепа ва Қораёнтоқ МФЙларда 6 Га ер майдонида “Ёшлар кичик саноат ва тадбиркорлик зоналари”ни ташкил этиш бўйича вилоят ҳокимлигига таклиф киритилган;

Учинчидан, Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 2 та маҳалла “Марказий Сурхон” ҳамда “Қўштепа” маҳаллалари қиёфасини тубдан ўзгартирамиз;

Тўртинчидан, туман марказида ободонлаштириш ишларини амалга оширамиз, жумладан, 1 та пиёдалар ва велосипед йўлакчаларини барпо этамиз;

Бешинчидан, туманда 7 та таъмирталаб кўприклар мавжуд бўлиб, уларни босқима-босқич реконструкция қилинади;

Олтинчидан, Қишлоқдан – туман марказигача ҳамда туман марказидан – вилоят марказигача транспорт хизматлари кўламини кенгайтириш ва уларнинг сифатини оширамиз ҳамда жорий йилда 1 та шохбекат ҳамда 5 та автобус бекатини қурамиз ва қайта таъмирлаймиз;

Еттинчидан, туманда 2021 йилнинг январь-февраль ойларида туманимиз корхоналари томонидан 4,6 млн.долларлик шундан 37,4 минг. доллар мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга оширамиз;

Шундан 2021 йил 24 феврал ҳолатига 4,6 млн долларлик экспорт амалга оширилиб, январь-февраль ойлари режаси (134,9 фоизга) бажарилди.

Саноат маҳсулотлари режа 3,3 млн. долларлик амалда 4,6 млн долларлик саноат маҳсулотлари экспорт қилиниб режа (139,4 %) ва  мева-сабзавот маҳсулотлари режаси 432,6 минг. доллар амалда 37,4 млн долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди (8,6% ) бажарилди.

Саккизинчидан, жорий йилда тармоқ корхоналар томонидан экспорт ҳажмини 33,2 млн.долларга етказишни олдимизга мақсад қилиб белгилаб олдик.

2021 йилда умумий қиймати 190.1 млрд.сўмлик 45 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши ҳисобига 445 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилмоқда.

Саноат соҳасида: 7 та лойиҳа 42,3 млрд.сўм 51 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Қишлоқ ҳўжалиги йўналишида: 27 та лойиҳа 110,9 млрд.сўм 304 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Ҳизмат кўрсатиш соҳасида: 11 та лойиҳа 36,9 млрд.сўм 100 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

2021 йил 24 феврал ҳолатига 6 та 25,8 млрд.сўмлик лойиҳа амалга оширилиб, 58 та янги иш ўрни ташкил этилди.

Тўққизинчидан, “Темир дафтар”га кирган 292 та оилаларни,  “Аёллар дафтари”га кирган 1 минг 520 нафар аёлларни ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган 4 минг 39 нафар ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш орқали дафтардан чиқариш чорасини кўрамиз.

Ўнинчидан, жорий йилда 1 500 гектар ерларни қайта фойдаланишга киритамиз ва ушбу ер майдонларига 1069 га ер майдонига боғ 351 га ер майдонига токзорлар барпо қиладиган фермер хўжалиги ҳамда МЧЖлар манзилли рўйхатини тасдиқлаймиз;

Ўн биринчидан  жорий йилда 20 та оилавий ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этиш орқали, мактабгача таълим ташкилотларига болалар қамровини 60 фоизга етказамиз;

Ўн иккинчидан, жорий йил 1 сентябрга қадар 2 та умумтаълим мактабларида реконструкция ҳисобидан қўшимча қувват 540 ўринли 2 та ўқув биноси қурилади. Шунингдек, тумандаги 5 та мактабга янги ҳожатхона қурилади.

Ўн учинчидан, туманимиздаги 36-сон умумтаълим мактабини физика фанига ихтисослаштирилган таянч мактабига айлантиришни режалаштириб олганмиз;

Ўн тўртинчидан, жорий йилда аҳолини оммавий спортга кенг жалб қилиш орқали жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар қамровини 25 фоизга етказамиз.

Бунда ҳар бир маҳаллада жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга шарт-шароитлар яратамиз.

Хусусан, туманда 2021-2025 йилларда 66 та маҳалла ҳудудида 4 та мини футбол, 66 та “Workout” майдонлари, 1 та  фитнес ва тренажёрлар, 21 та  бадминтон, 33 та стритбол майдонлари ҳамда 1 та велоспорт, юриш, югуриш (эни 3 м, узунлиги 3-5 км) йўлаклари ташкил этилишни режалаштириб олганмиз;

2021 йил 1 январидан ҳозирги кунга қадар туманда 25 та “Workоut” ҳамда 1 та мини футбол майдонлари ташкил этилди ҳамда бу ишлар мунтазам амалга ошириб борилади.

Ҳурматли депутатлар,

Бундан ташқари, ҳурматли Президентимизнинг “Мамлакатимизда ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари”га бағишлаб 27 январь куни ўтказган видеоселектор йиғилишида берган топшириғига асосан, биз хатлов жараёнида аниқлаган 51 минг 076 нафар  ёшларимизни балансини шакллантириш мақсадида қайтадан хисоб-китоб қилдик, хисоб китобимизга кўра “Ёшлар дафтари”га киритиладиган ёшларимиз 4 минг 039 нафарни ташкил этиб, муаммоли ёшларимиз 1 минг 220 нафарга камайди.

Ҳозир биз ушбу 4 минг 039 нафар ёшларимизнинг муаммо ва таклифларидан келиб чиқиб, улар билан ишлашнинг аниқ йўналишларини белгилаб олганмиз.

Жумладан, ишга жойлаштириш орқали 606 нафар, тадбиркорликка кўмаклашиш орқали 581 нафар, касб-ҳунарга ўқитиш орқали 449 нафар, “Ҳар бир тадбиркор ёшларга мададкор” тамойили асосида тадбиркорларга бириктириш орқали 288 нафар, “Устоз-шогирд анъанаси доирасида уста-ҳунармандларга бириктириш орқали 167 нафар ёшлар бандлигини таъминласак,
343 нафар ёшларимизни ижтимоий иқтисодий ва психологик муаммоларини ҳал этамиз.

Бундан ташқари, туманимизда ишсиз ёшларнинг асосий қисми қишлоқ жойларга тўғри келади. Жорий йилнинг 27 январь куни ўтказилган видиоселектор йиғилишида берилган топшириққа асосан, туманда сув таъминоти яхши, аҳоли яшаш жойларига яқин бўлган 825,0 гектар ер майдонлари танлаб олиниб, 1605 нафардан ортиқ ёшларга ажратиб бериш режалаштирилди.

Туманда жорий йилнинг 1 январидан 25 февраль кунига қадар, қишлоқ хўжалигида ишлаш истагида бўлган 746 нафар ёшларга 186,5 гектар ер майдонлари (ўртача 0,20-0,25 гектардан) ажратиб берилиб, бандлиги таъминланишига эришилди.

Бундан ташқари, 154 нафар ёшлар иқтисодиётнинг турли соҳаларига ишга жойлаштирилди. Шунингдек, жорий йилда 36 нафар ёшларга ижтимоий кўмак берилди. Касб хунарга ўқиш истаги бор ёшларнинг 183 нафари касб-ҳунарга ўқитилмоқда, 37 нафари “Устоз-шогирд” анъанаси доирасида уста ҳунармандларга бириктирилди. Бугунга қадар “1+1”лойиҳаси доирасида 40 нафар ёшлар тадбиркорликка ўқитилиб, сертификатлар берилди ва Микрокредитбанкка ҳужжат тақдим этиш учун банкнинг масъул ходимларига ёрдам бериш учун бириктирилди. 80 нафар ёшларга февраль ойи якунига кўра сертификатлар олиб берилади.

Ҳурматли депутатлар,

Бугун Сизлар билан бирга ишларни тизимли ташкил этиб, Мен бошчилик сектор раҳбарлари “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури ижросини сўзсиз таъминлаш чораларини кўрамиз. Бунинг учун барча имкониятларимиз ва куч-ғайратларимиз етарли.

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.