Ассалому алайкум, муҳтарам тумандошлар!
Шу тароватли кунларда табиат уйғониб, гўзал диёримизга барчамиз орзиқиб, соғиниб кутган Наврўзи олам кириб келмоқда.
Минг йиллар давомида маънавий ҳаётимизнинг кўрку зийнати бўлиб келаётган бу ажойиб, хосиятли байрам бугун қалбларимизга яна чексиз қувонч ва завқ бағишламоқда.
Ҳар йилги анъана бўйича туман аҳлини “Наврўз” байрами билан чин қалбдан табриклашни ўзим учун катта шараф, деб биламан.
Мана шундай файзли, шодиёна айёмда барча маҳалла, қишлоқ ва овулларда “Наврўз” сайлини ўтказаётган барча-барча тумандошларимга юксак ҳурматим ва энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.
Ҳаётингиз баҳор тонгидек тиниқ, бахтли ва фаровон бўлсин!
Шарқона Янги йилимиз — Наврўзи оламнинг қадами қутлуғ ва баракали келсин!
Ҳурматли тумандошлар!
Ҳаммага маълумки, ўтган 2020 йил бошқа йиллардан фарқли равишда, мураккаб бир даврга тўғри келди.
Барчамиз яхши биламизки, бугунги кунда бутун инсоният коронавирус пандемияси деган глобал офатни бошидан ўтказмоқда.
Бундай улкан фалокат жаҳон миқёсида сўнгги юз йилда рўй бермаган, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев оқилона сиёсатлари ва халқимизнинг бирдамлиги барчамизни мана шундай офатдан сақлаб қолди десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Муҳтарам дўстлар!
“Наврўз” ўзининг ўлмас руҳи, умуминсоний ғоялари билан башарият ҳаётидан тобора чуқур ўрин эгалламоқда.
Барчангизга аёнки, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қарори билан 21 март — бутун дунёда Халқаро Наврўз куни сифатида кенг нишонланмоқда.
Азиз ва муҳтарам тумандошлар!
Бепоён юртимизни қамраб олган халқ сайилларида бугун «Ҳар кунимиз “Наврўз” бўлсин!» деган эзгу тилаклар янграмоқда.
Ҳақиқатан ҳам, “Наврўз” ўзининг буюк қудрати билан табиатни уйғотмоқда. Ислоҳотлар эса жамиятни, халқимизнинг онгу тафаккури, беқиёс салоҳиятини уйғотмоқда.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳот ва ўзгаришлар айни шу улуғ мақсадга — ҳар кунимиз “Наврўз” бўлишига, яъни, эл-юртимиз ҳаётининг обод ва фаровон бўлишига қаратилганини сиз, азизлар яхши биласиз. Биз шу йўлда ўз олдимизга улкан марра ва вазифаларни қўйдик ва уларни халқимиз билан бирга албатта амалга оширамиз.
Бугун миришкор деҳқон ва фермерларимиз катта орзу-ниятлар билан янги меҳнат мавсумини бошламоқда. Барчамизнинг тилагимиз битта: йилимиз қутлуғ келсин, ҳосилимиз мўл-кўл бўлсин, меҳнатингиздан барака топинг, қадрли тумандошларим!
Муҳтарам отахон ва онахонлар! Мунис опа-сингиллару қадрли ака-укалар! Халқимизнинг ишончи ва таянчи бўлган навқирон ёшлар!
Ҳаммамиз учун суюкли ва ардоқли Наврўз байрами билан барчангизни яна бир бор чин дилдан табриклайман!
Наврўз ҳар бир хонадонга, бутун эл-юртимизга тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат, қут-барака олиб келсин!
Барча эзгу ният ва мақсадларимиз амалга ошсин!
Ватанимиз янада обод, халқимиз доим омон бўлсин!
Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024