Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
Жарқўрғон тумани ҳокими Ўрақов Баҳодир Абдиқаюмовичнинг 30 июнь –Ёшлар куни муносабати билан туман ёшларига ТАБРИГИ

Қадрли ва азиз ёшлар!

   “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган ёшлар ойилиги доирасида муносиб иштирок этиб, ўзларининг зукколиклари ва тиришқоқликларини  намоён этаётган ёшларимизни бугунги байрам билан самимий табриклаб, ўзимнинг чуқур меҳрим ва эзгу тилакларимни билдиришдан ғоят мамнунман.

   Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!”  шиори остида мамлакатимизда янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда азму шижоатли ёшларимизнинг ўрни ва таъсири тобора ортиб бораётгани ҳаммамизни қувонтиради.

   2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб, эълон қилинганлиги эса тарихий воқеалардан бири десам, муболаға бўлмайди.

   Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан Ёшлар бандлигини таъминлаш масаласи устувор вазифа сифатида белгиланиб, “Ёшлар дафтари” жорий этилди. Туманда ҳам ҳар бир ишсиз ёш оталиққа олиниб, уларга амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

   Президентимизнинг “Мамлакатимизда ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари”га бағишлаб ўтказган барча видеоселектор йиғилишларида берган топшириғига асосан, туманда 51 минг 076 нафар  ёшларимизни балансини шакллантириб ҳисоб-китоб қилиб олдик, хисоб-китобимизга кўра “Ёшлар дафтари”га киритиладиган ёшларимиз 4 минг 039 нафарни ташкил этди.

   Ҳозир, биз ушбу 4 минг 039 нафар ёш бўйича:

   -туманда жорий йилнинг 1 январидан 30 июнь кунига қадар, қишлоқ хўжалигида ишлаш истагида бўлган 2008 нафар ёшларга 405,8 гектар ер майдонлари (ўртача 0,15-0,25 гектардан) ажратиб берилиб, бандлиги таъминланишига эришилди.

   Бундан ташқари, 523 нафар ёшлар иқтисодиётнинг турли соҳаларига ишга жойлаштирилди.

   Шунингдек, жорий йилда 118 нафар ишсиз ёшлар “1+1” дастури асосида тадбиркорлик ва ҳунармандларга бириктирилган, 299 нафар ёшларга ижтимоий кўмак берилди. Касб хунарга ўқиш истаги бор ёшларнинг 405 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, Бугунга қадар “1+1”лойиҳаси доирасида
533 нафар ёшлар тадбиркорликка ўқитилиб, сертификатлар берилди ва Микрокредитбанкка ҳужжат тақдим этиш учун банкнинг масъул ходимларига ёрдам бериш учун бириктирилди. Шундан 404 нафар ёшларга 12,9 млрд.дан ортиқ имтиёзли кредитлар ажратилди.

   Шунингдек, ёшларга Уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун
 7 нафар ёшга 3 500 000 сўм ажратилди.

   Асбоб ускуна ва меҳнат қуроллари олиш учун 81 нафар ёшга 171 860 000 сўм ажратилди.

   ОТМ тўлов-контракти асосида ўқиётган  8 нафар ёшларга 25 993 219 сўм тўлаб берилди.

   Ҳайдовчилик гувохномаси олиш учун 50 нафар ёшларга 83 800 000 сўм ажратилди.

   Ёшлар ойлиг доирасида Беш муҳим ташаббус тадбирларини молиялаштириш учун  52 712 000 сўм ажратилди.

   Туманда "Ёшлар дафтари"га киритилган 4039 нафар ёшлардан хозирги кундан 3671 нафар ёшлар турли соҳаларда бандлиги таъминланиши орқали "Ёшлар дафтари"дан чиқарилди.

 

Азиз ёшлар!

   Шу фурсатдан фойдаланиб, Ёш илм-фан, маданият ва спорт, китобхон ва ахборот коммуникациялари технологиялари соҳаси вакилларига, гўзал ва латофатли. Пазанда қизларимизга, Ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига – барча туманимиз ёшларига чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман.

   Сизларни 30июнь - Ёшлар куни билан яна бир бор самимий табриклаб, Яратгандан барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омадлар тилаб қоламан.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?