Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
Жарқўрғон туман ҳокими Ўрақов Баходир Абдуқаюм ўғлининг Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан туман аҳлига байрам табриги.

   Қадрли ва муҳтарам тумандошлар!

   Аввало, сиз азизларни, кўп миллатли бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами билан чин қалбимдан табриклайман.

   Ушбу тадбирда иштирок этаётган мўтабар отахон ва онахонларимизга, мунис опа-сингилларимизга, азиз ёшларимизга, барча-барча тумандошларимга ўзимнинг юксак эҳтиромимни билдираман.

   Ҳаммангизга маълум, пандемия туфайли бу йил Мустақиллик байрамини ҳар доимгидек катта тантана ва сайиллар билан нишонлай олмаяпмиз.

   Ҳеч шубҳасиз, барчамиз учун энг улуғ ва муқаддас бўлган бу байрам шукуҳи оилаларимиз даврасида, қалбларимизда, юракларимизда давом этади.

   Муҳтарам дўстлар!

   Муқаддас китобларда айтилганидек, ҳар қандай қийинчилик ортидан албатта бир енгиллик келади. Барчамиз бунга ишонамиз ва қодир Оллоҳдан шуни сўраймиз.

   Маълумки, бугунги байрам арафасида турли соҳа ва тармоқларда фидокорона меҳнат қилаётган тумандошларимизнинг катта бир гуруҳи давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди. Уларнинг барчасини қизғин табриклаб, ижтимоий фаолиятлари ва шахсий ҳаётларида янги-янги муваффақиятлар тилайман. Бугунги имкониятдан фойдаланиб, ўз инсоний бурчи ва фуқаролик масъулиятини чуқур англаб, истиқлолимизни мустаҳкамлаш учун фидокорона меҳнат қилаётган ишчи ва хизматчиларга, қурувчи ва тадбиркорларга, фермер ва деҳқонларга, навқирон ёшларимизга яна бир бор самимий раҳмат айтаман.

   Бугунги кунда халқимиз бошига келган шунча синовларга қарамасдан туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида бир қанча ютуқларга эришилди. Жумладан:

   Туманимизда шу кунгача мактабгача таълим соҳасида жами 35 та давлат мактабгача таьлим муассасалари  фаолият юритиб келган. Болалар қамрови эса 2618 нафар ёки (15.5%) ни ташкил этган. Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига келиб, туманда 168 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилган. Жумладан, 48 та Давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 117 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари, 2 та Давлат хусусий шерикчилик асосида, 1 та хусусий мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда. Ҳозирги кунда туманда 3-7 ёшли болалар сони 20510 нафарни ташкил этиб,  шундан 11 485 нафари (56.0%)ни ушбу мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.

   Бундан ташқари тумандаги Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларини оладиган бўлсак, Инвестиция дастури асосида охирги 5 йилда  17, 43-сонли умумтаълим мактабларида 2 та 240 ўринли, 65-сонли умумтаълим мактабида 216 ўринли, 59-сонли умумтаълим мактабида 100 ўринли ва 80 ўринга мўлжалланган 32-сонли умумтаълим мактаби филиали, 37-сонли умумтаълим мактаби реконструкция қилиниб, 300 ўринли ўқув бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилган. Ундан ташқари тумандаги 9-сонли умумтаълим мактабида 210 ўринли, 48-сонли умумтаълим мактабида 330 ўринли ўқув бинолари қурилиши давом этмоқда.

    Туман тиббиёт бирлашмаси тизимидаги 21 та муассасалардан 2020 йилда 1 таси таъмирланган бўлса, 2021 йил 5 ойи давомида 4 та муассасада 700 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, яна 1,4 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

   2021 йил 1 июнь ҳолатига 14 та муассасага оптик толали алоқа линияси муассаса худудига олиб кирилган, қолган 7 та муассасага оптик толали алоқа линиясини олиб кириш қурилмалар ўрнатилган.

    2021 йил 2-чорак якунига қадар туманда қуввати 50 қатновга эга бўлган 1 та оилавий шифокор пункти ташкил этилиши режалаштирилиб, “Эски қишлоқ” МФЙ даги Сурхон 103 тез ёрдам биноси таъмирланиб фойдаланишга топширилди.

   Туманда бугунги кунда рўйхатдан ўтган жами юридик шахслар сони 3214 тани (2020 йил 2 чорагида 2790 та) ўтган йилнинг мос даврига нисбаттан 424 тага кўпайишига ёки 115,2 фоизга ўсишига эришдик.

   Фақатгина  хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 35 млрд имтиёзли кредит ажратилди.

   Куни кеча Муҳтарам Президентимиз томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларимизга бир марталик 500 минг сўмдан моддий ёрдам кўрсатилишининг ўзи хам бу халқимизга кўрсатилаётган ғамхўрликдир.

   Бундан ташқари Муҳтарам Президентимиз томонидан куни кеча 2021 йил 20 август куни мамлакатимиздаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқотнинг ўтказилишининг ўзи хам тадбиркорларимизга улкан имконият ва имтиёзларнинг берилиши хам табиркорликнинг ривожланишига катта туртки бўлди.

   Азиз ва муҳтарам тумандошларим!               

    Сизларни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрами билан яна бир бор чин дилдан табриклайман.

   Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва омад ёр бўлсин!

   Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2198 овоз берилди.