Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИДА 2020 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИСЛОҲОТЛАР ЮЗАСИДАН ТУМАН ҲОКИМИ БАҲОДИР АБДУҚАЮМОВИЧ ЎРАҚОВНИНГ М У Р О Ж А А Т И

   Ассалому алайкум, ҳурматли Депутатлар, Сессия иштирокчилари!

   Сўзим бошида шуни айтиб ўтишим керакки, якунланиб бораётган  2020 йил бутун дунё бўйлаб барча соҳалар бўйича оғир ва синовли йил бўлди. Жорий йилда барча ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда ривожланиш даражаси нафақат юртимиз бўйлаб, балки бутун дунёда жуда катта тўсиққа учради.

   Бироқ, шундай бўлишига қарамасдан юртбошимиз томонидан кўрилган тезкор чоралар ҳамда инқирозга қарши курашиш бўйича қабул қилинган қарор ва фармонлар ижросини таъминлаш ҳисобига, туманимизда ҳам қатор ишлар амалга оширилишига эришилди. Бу эса ижтимоий соҳаларни ривожланишига макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўсишига сабаб бўлди.

   Мисол учун, Саноат соҳасида ўтган 2019 йилнинг январ-октябр ойларида ишлаб чиқариш ҳажми 552,4 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 616,2 млрд сўмни ташкил этиб, 108 фоизга бажарилишига эришилди. Жорий йил якуни билан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 941 млрд сўмга (100,6%), аҳоли жон бошига нисбати 4 млн 257 минг сўмга етказиш кутилмоқда (2019 йилда 3 млн                   875 минг сўм). Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмининг вилоятдаги улуши 18 фоизни ташкил қилиб, вилоятда иккинчи ўринда туради (2019 йилда бу кўрсаткич 21 фоизни ташкил қилган).

   2021 йилда қиймати 42,3 млрд сўмлик 7 та янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига саноат маҳсулотларимиз ҳажмини 983,3 млрд сўмга ўсиш суръатини 104,5 фоизга етказишни режалаштирганмиз.

   Шунингдек, хизматлар соҳаси январ-октябр ойларида 189,3 млрд сўмга 101,0 фоизга бажарилди. Туман хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича вилоятда олтинчи ўринни эгаллаб, 2020 йил якуни билан хизматлар ҳажми 316,7 млрд сўмга(102,4%) бажарилиши кутилмоқда.

   Хизматлар ҳажмининг вилоятдаги улуши 3,4 фоизни ташкил қилади, бу эса аҳоли жон бошига ҳисоблаганда 1 млн  433 минг сўмга тўғри келади.

   Туманда жами рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари сони 2076 тани ташкил этиб, жумладан, қишлоқ хўжалиги 315 та, саноат 258 та, савдо 625 та, ташиш ва сақлаш хизмати 78 та, меҳмонхона ва умумий овқатланиш 129 та, алоқа ва ахборотлаштириш 21 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат 21 та, бошқа хизматлар 629 тани ташкил этади.

   Шунингдек, бугунги кунда 92 та тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмасдан келмоқда. Шундан 17 таси қишлоқ хўжалиги, 22 таси саноат, 9 таси қурилиш, 26 таси савдо, 1 таси ташиш ва сақлаш, 5 таси меҳмонхона ва умумий овқатланиш ҳамда 15 таси бошқа хизматлар соҳаларига тўғри келади. Жорий йилнинг 1 декабр ҳолатига 20 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди, қолган 72 та тадбиркорлик субъектларнинг фаолиятини тиклаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.   

   Чакана савдо айланма ҳажми жорий йилнинг 9 ойлигида 444,9 млрд сўмга бажарилиб, 85 фоизни ташкил қилган. Вилоятдаги улуши 5,2 фоизни, аҳоли жон бошига 2 млн 33 минг сўмдан тўғри келади. Йил якуни билан чакана савдо айланма ҳажмини 592,2 млрд сўмга бажариб, 101,1 фоизга ўсишга эришамиз.

   2020 йилда янгидан рўйхатга олинган корхоналар сони 596 та бўлиб, шундан, 593 таси кичик бизнес субъектларидир.

   2021 йилда кичик бизнес субъектларини янгидан ташкил этиш ҳамда янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига чакана савдо айланма ҳажмини 639,5 млрд сўмга, ўсиш суръатини 108,0 фоизга етказишни режалаштирганмиз.

   Қурилиш ва пудрат ишлари ҳажми жорий йилнинг 9 ойлигида  183,3 млрд сўмга бажарилиб, 100,3 фоизга ўсишига эришилди. Йил якуни билан қурилиш ва пудрат ишлари ҳажмини 272,2 млрд сўмга бажариб, вилоятдаги улуши 5,8 фоизга, аҳоли жон бошига 1 млн 231 минг сўмга етишига эришамиз. Жарқўрғон тумани қурилиш ва пудрат ишлари бўйича вилоятда 5 ўринда туради.

   2021 йилда эса қурилиши режалаштирилган 6 та кўп қаватли уй-жойлар ҳамда янги лойиҳаларни қурилишини ишга тушириш ҳисобига қурилиш ва пудрат ишлари ҳажмини 301,9 млрд сўмга бажариб, ўсиш даражасини 110,9 фоизга етказишни режалаштирганмиз.

   Қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқариш ҳажми жорий йилнинг 9 ойлигида 1 трлн 234,7   млрд сўмга бажарилиб, 107,6 фоизга ўсишга эришилди. Йил якуни билан 2 трлн 14,8 млрд сўмга бажариб, ўсиш суръатини 106,6 фоизга етишини таъминлаймиз. Вилоятдаги улушимиз 8,9 фоизни ташкил қилади.

   2021 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида ташкил этиладиган 85 та йирик янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига қишлоқ хўжалигини ишлаб чиқариш ҳажмини 2 трлн 180 млрд сўмга, ўсиш суръатини 108,2 фоизга етказишни режалаштирганмиз.

   Якунланиб бораётган йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам ўзига хос марраларга эришилди. Жумладан, ғаллачилик бўйича жорий йилда 2020 йил ҳосили учун 153 та фермер хўжаликлари ва кластерлар томонидан 8 минг 180 гектар майдонга бошоқли дон ва 7 минг 65 гектарга ғўза (пахта) экинлари экилиб парвариш қилинди, давлатга бошоқли дон сотиш режаси 114,1 фоизга бажарилиб 27 минг 638 тонна ўртача 72,2 центнер дон ва пахтадан 114 фоиз 27 минг 348,5 тонна ўртача 38,7 центнер пахта ҳосили олиниб давлатга топширилди.

   Туманда бундан уч йил олдин ўртача бор-йўғи 160-180 тонна пилла етиштирилган бўлса, жорий йилда озуқа базасини кўпайтириш, янги тутзорлар ташкил этиш ҳисобидан 210 тонна пилла хом ашёси етиштирилди.

2020 йил 50 нафар фуқаролар “Жарқўрғон Агропилла” МЧЖга ажратилган ер майдонларига бириктирилиб доимий иш билан таъминланиб, пилла боқиш мавсумида 163 та ишсиз фуқаролар мавсумий иш билан ва мавсум давомида уй шароитида 1 қути ипак қурти боққан 2882 та (касаначилар) 1 йиллик иш стажига эга бўлдилар.

   Эзгу ишларнинг давомийлиги сифатида 2021 йилда ҳам бошоқли дон экинлари ҳосилдорлигини ошириш ғалла етиштириш ҳажмини 55 минг  62 тонна ялпи ҳосил ҳамда пиллачиликда 4085 қути пилла боқиш ҳисобига 225 тонна пилла етиштириш режалаштирилган.

   Деҳқон-хўжаликлари ва аҳоли томорқа эгалари сони 48674 та улардаги жами экин ер майдони 4300 гектарни ташкил қилади.

   Жорий йилда аҳоли томорқаларида 2851 гектар эртаки экинлар, 3164 гектар такрорий (ўртаки) ҳамда 2021 йил ҳосили учун тўқсонбости усулида 2540 гектар 6 турдаги сабзавотлар экилган.

   Хусусан, аҳоли томорқаларида эртаки экинлардан 61932 тонна ва такрорий сифатида экилган ўртаки экинлардан 48871 тонна сабзавот, картошка, полиз, дуккакли, экинлардан жами 8531 тонна ҳосил етиштирилди.

   Шунингдек, жорий йилнинг шу даврига қадар аҳоли томорқаларида  162 та енгил конструкцияли 2,6 гектар майдонда иссиқхоналар ташкил этилган.

   Жорий йилда фермерлар кенгаши жамғармаси маблағлари ҳисобидан аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш учун 180 млн сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши натижасида 23 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

   2021 йилда 341 та аҳоли хонадонларида 3475 та асалари оилаларини боқиш ва 621 та аҳоли хонадонларида 82,4 гектар ер майдонларида  247,2 тонна балиқ етиштириш ҳамда “Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида тумандаги “Порлоқ юлдузи” маҳалласида 31 та аҳоли хонадонларида                        2-3 сотихли иссиқхоналар қуриш режалаштирилган.

Чорвачилик соҳасида.

   Бугунги кунда жами чорвачилик йўналишида 38 та фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, шундан

-қорамолчилик хўжаликлари 23 та,

-қўйчилик ва эчкичилик хўжаликлари 15 та,

бундан ташқари.

Паррандачилик комплекси 1 та,

Балиқчилик хўжаликлари 26 та,

Асаларичилик хўжаликлари 2 та бўлиб, барчаси фаолият юритмоқда.

   Туманда бугунги кунда барча тоифада 66 минг 627 бош қорамол, ёки ўтган йилга нисбатан 466 бошга (100,7 фоизга), шу жумладан сигирлар 26 минг 410 бош, ёки ўтган йилга нисбатан 47 бошга (100,1 фоизга) майда шохли моллар 251,3 минг бошни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 716 бошга (100,3 фоизга), паррандалар бош сони 549,1 минг бош бўлиб, ўтган йилга нисбатан 104,2 минг бошга (118 фоизга) кўпайган.

   Жорий йилда маҳсулот ишлаб чиқариш 7 минг 749 тонна гўшт ишлаб чиқарилди ёки  ўтган йилга нисбатан 78 тонна (101 фоизга), 44 минг 197 тонна сут, ўтган йилга нисбатан 949 тоннага кўп (102,2 фоизга), 30 млн 851,9 минг дона тухум, ўтган йилга нисбатан 18 млн 937 минг донага (258,9 фоизга) кўп ишлаб чиқарилди.

   Туманда 2020 йилда барча тоифа хўжаликлари  қарамоғидаги жами 26 минг 410 бош сигир ва қочириш ёшидагиларни сунъий уруғлантириш режалаштирилган. Жорий йилнинг бугунги кун  ҳолатига 19 минг 807 бош сигир ёки (75 фоиз) сунъий уруғлантирилди.

2020-2021 йилги чорвачилик лойиҳалар бўйича.

   2020  йилда чорвачилик бўйича  6 та лойиҳа қабул қилинган бўлиб, унда янгидан 98 та иш ўрни яратилиши белгиланган.

   Ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати 74,5 млрд. сўм, шундан 49,1 млрд сўмини банк кредити ташкил қилиши белгиланган бўлиб, амалда ушбу лойиҳалардан 3 таси 2020 йилда амалга оширилиб, 12 та иш ўринлари яратилди. Қолган 3 та чорвачилик лойиҳаси эса 2021 йилги инвестицион дастурга ўтказилди.

   Паррандачилик йўналишида 2 та лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, қиймати 5,3 млрд сўмни ташкил қилади. Шундан 1,5 млрд сўмини банк кредити ташкил қилади ва янгидан 18 та иш ўринлари яратилиши белгиланган.

   Бугунги кунда 2 та лойиҳа амалга оширилиб, 110 минг 600 бош парранда ташкил қилинди. Ушбу лойиҳага 1,5 млрд сўм банк кредити ажратилиб, янгидан 18 та иш ўринлари яратилди.

   Бугунги кунда 1 та лойиҳа амалга оширилди. Ушбу лойиҳага 350 млн сўм банк кредити ажратилиб, янгидан 3 та иш ўринлари яратилди.

   2021 йил туманда жами 21 та янги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 89,7 млрд сўмни ташкил этиб, банк кредити 24,7 млрд сўм ҳамда 3 млн 500 АҚШ долларни ташкил этади. Ушбу янги лойиҳаларни амалга ошириш орқали 181 та янги иш ўринлари ва 4700 бош чорва моллари олиб келинади.

Сув тизимларини яхшилаш бўйича

   Жарқўрғон туманида 2020 йилда 849,6 гектар ер майдонларида сув тежамкор технологиялар жорий этиш режалаштирилган бўлиб, шундан амалда 635,0 га боғ томчилатиб суғориш, 214,6 га  эгилувчан қувурлар орқали суғориш, жами 849,6 гектарга майдонларга жорий қилинди.

   2021 йилда 2660 гектар майдонда сув тежамкор технологиялар жорий этиш режалаштирилди, шундан пахта 1000 га, боғ 975 га, ток 60 га, доривор ўсимликлар 10 га, анор 65 га, дискрет усул суғориш 310 га пахта, кўчма эгилувчан қувур усулида суғориш 240 га пахта, 1068 га ер майдонларини лазер ёрдамида текислаш технологияларини жорий қилиш режалаштирилди.

Туманда 2020 йилда 401 гектар ер майдонлари қайта фойдаланиш учун киритилиб, “Термизмахсуссувпудрат” МЧЖ томонидан жами 2,51 км суғориш тармоқларини таъмирлаш тиклаш ишлари амалга оширилиб 100% қурилиш ишлари бажарилди ва 8 дона гидротехник иншоот ўрнатилди ва Республика бюжетидан 2,5 млрд сўм пул маблағлари ажратиб берилди.     

   Ушбу майдонлар фермер хўжаликларига бириктирилиб, ўзларининг таклифига асосан 111,0 гектар сабзавот, 165 гектар полиз, 13 гектар дуккакли ва 112 гектар озуқабоп экинлар экилди.

Туманда 2021 йилда фойдаланишдан чиқиб кетган 1500 гектар ер майдонларини қайта фойдаланишга киритиш режалаштирилган бўлиб, бунинг учун жами 13 млрд 871 млн сўм пул маблағлари талаб этилади.

Фойдаланишга киритиладиган 1500 гектар ер майдонларига 833 гектар боғ 457,6 гектар ток ва 200 гектар анорзорлар барпо этиш режалаштирилган.

Экспорт бўйича

   Туманда фаолият юритиб келаётган 18 та экспортёр корхоналарнинг 2020 йил даври учун жами 45,7 млн АҚШ долларга тенг бўлган экспорт режа графиги ишлаб чиқилган. Январ-ноябр ойи учун 41,9 млн АҚШ доллар режа графиги белгиланган бўлиб, 1 декабрь ҳолатига 24,7 млн АҚШ доллар қийматга тенг бўлган саноат ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилиниб йиллик режа 58,9 % бажарилди. Йил якунига қадар маҳсулотнинг экспорт ҳажмини 28,5 млн АҚШ долларга бажаришга эришамиз. Бугунги кунда экспортни аҳоли жон бошига нисбати 121 АҚШ долларга тўғри келади.

   Хориждаги Ўзбекистоннинг тегишли консулхоналари билан ҳамкорликда ишлар олиб борилиши ҳисобига 13,0 млн. долларлик маҳсулотлар экспортга эришилганлигини ҳамда бундан кейин ҳам ҳамкорликда ишлар жадаллик билан олиб борилиши режалаштирилган.

   Шунингдек 2021 йилда экспорт ҳажмини ошириш мақсадида янги лойиҳаларни ишлаб чиққанмиз.

   Мисол учун; “Жарқўрғон Баракали ёғ” МЧЖ томонидан “ун маҳсулоти ишлаб чиқаришни” ташкил этиш  лойиҳаси ҳисобига, йилига 150,0 минг тонна ун ишлаб чиқарилади. Мазкур ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 100 фоизи Афғонистон давлатига экспорт қилиниши кўзда тутилган.

   “Жасур Агромаш Сервис” МЧЖ томонидан “Гипсокартон маҳсулотлари ишлаб чиқариш” лойиҳасини ташкил этиш ҳисобига йилига
3960,0  минг  квадрат метр “Гипсокартон” маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эришиб, маҳсулотнинг 60 фоизи экспортга йўналтирилади.

Кичик саноат зонаси

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги  ПҚ-3636-сон қарорига асосан Жарқўрғон туман “Янгиобод” МФЙ ҳудудида 1 та кичик саноат зонаси ташкил этилди, ер майдони 2,9 га, 10 та тадбиркорлик субъектлари томонидан, умумий қиймати 17 млрд 660 млн сўмлик, 10 та лойиҳани йил якунига қадар саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарилиши ташкил этиш режалаштирилган эди. Амалда эса 2 та ташаббускор тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқариш технологиялари олиб келиниб, маҳсулот ишлаб чиқариш бошлаб юборди. Натижада 12 нафар ишсиз фуқаролар доимий иш билан таъминланишига эришилди.

   2021 йилда 8 та лойиҳани ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини ўрнатиш ишларини якунига етказиб лойиҳани ишга тушириш натижасида 114 нафар иш ўрни яратилади ва 8 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

   Жарқўрғон туманида 2020 йилнинг 1 декабрь ҳолатига рўйхатга олинган кичик бизнес субъектлари сони 1786 тани ташкил этиб, шундан 1694 таси фаолият юритмоқда, шундан янги ташкил этилган кичик бизнес субъектлари сони 593 тани ташкил этади.

    Жорий ой якунига қадар ишга тушадиган лойиҳаларга имтиёзли кредит ажратилиши ҳисобига яна 65 та кичик бизнес субъектлари ташкил этилди, йил якунига қадар янгидан ташкил этилган кичик бизнес субъектлари сонини 658 тага етказиш режалаштирилган.

   2021 йилда кичик бизнес субъектлари сонини 2 бароварга ошириш мақсадида янгидан 900 та кичик бизнес субъектларини ташкил этиб, умумий кичик бизнес субъектлари сонини 3352 тага етказиш режалаштирилган.

Аҳоли бандлигини таъминлаш масаласи

   Бугунги кунда туманимиз аҳолиси 220,9 минг нафарни ташкил этиб, туманимизда 66 та маҳалла, 37051 та хонадон, 51697 та оила бор. Иқтисодий фаол аҳолимиз 88,9 минг нафарни (41 %), иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли сони эса 30,4 минг нафарни (14 %)  ташкил этади, бундан ташқари 12,5 минг нафари (5,6 %) Республикадан ташқарига чиқиб кетганларни ташкил қилади.

   2020 йил январь-ноябр ойларида туманда ўртача ҳисобланган ойлик иш ҳақи 2 млн 508 минг сўмни ташкил этди. (2019 йилнинг январь-ноябрь ойларида 2 млн 31 минг 600 сўм) ташкил этган.

   Шунингдек, жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида туман бўйича жами 1423 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

   Шундан 689 нафарини аёллар ва 666 нафарини ёшлар ташкил этади. Бундан ташқари, бандликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни молиялаштириш учун Меҳнат вазирлиги томонидан 2,6 млрд. сўм маблағ ажратилди. Бунинг натижасида тумандаги 2747 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

   Шу билан бирга йил давомида 870, млн. сўм субсидия ажратилиб, 86 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди.

   Жорий йилнинг январ-ноябр ойларида 124 нафар фуқаролар бўш турган томорқадан фойдаланиб, ўзини ўзи банд қилишлари учун иссиқхоналар қуриб берилди. Бунинг учун 736,5 млн сўм пул маблағлари ажратилди, 15 нафар фуқароларнинг томорқаларидан фойдаланишлари учун шароит яратиш мақсадида 30,1 млн сўм пул маблағлари ажратилиб, суғориш воситалари етказиб берилди.

   Бундан ташқари туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан касб-ҳунар ўргатишга 180 нафари, хақ тўланадиган жамоат ишларига 2747 нафари, қуролли кучлар заҳирасига 207 нафари, озодликдан маҳрум этиш муассасаларидан озод этилган фуқаролардан 8 нафари, ташкил этилган янги иш ўринларига 841 нафари, чет элдан қайтган фуқароларнинг 12484 нафари тўлиқ иш билан таъминланди.

   Туманда ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш бўйича 2 та марказ ташкил этилди. Шунингдек, ишсизлик нафақасини олаётганлар сони 186 нафарни ташкил қилиб, ҳозирда расмий бўш иш ўринлари 384 та бўлиб, ишсизлар сони 10 222 нафарни (11,5%) ташкил қилади.

   Жорий йилда Аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ижтимоий дастурлар бўйича 1292 та юридик ва жисмоний шахсларга 32,6 млрд сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди. Шундан  “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 24,9 млрд сўм, “Ёшлар келажагимиз” дастури бўйича 2,9 млрд сўм, ҳунармандчиликни ривожлантириш учун 4,1 млрд сўм, хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлашга 0,7 млрд сўм ажратилиши таъминланди. Натижада 1976 та фуқаронинг ўзини ўзи банд қилишига эришилди.

   Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан жорий йилда 3 та йўналиш бўйича  темир дафтар юритиш тизими йўлга қўйилди. Бунда камбағалликни қисқартириш, аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш ҳисобига, уларнинг турмуш даражасини яхшилаш асосий мақсад этиб белгиланди.

   Туманда “ТЕМИР ДАФТАР”га йил бошида дастлаб 2337 та камбағал оилалар аниқланиб киритилган эди.

   Пандемия даврида доимий даромадини йўқотган 1642 нафар оила такрорий хатлов натижасида аниқланиб, жами “Темир дафтар”га 3979 та эҳтиёжманд оилалар киритилди. Уларнинг оила аъзолари сони 17208 нафарни, меҳнатга лаёқатли ишсизлар сони 3857 нафарни ташкил этиб, ҳозирда доимий бандлиги таъминланганлар сони 3792 нафарни, яъни 98,3 фоизни ташкил этади.

   Мазкур Темир дафтарга киритилган оилаларга жами кўрсатилган ёрдамлар 3,7 млрд сўмни ташкил қилади.

   Шунингдек, бугунги кунда “Темир дафтар”га жами 292 та камбағал оилалар қолган бўлиб, айнан мана шу оилалар доимий равишда  менинг раҳбарлигимда 3 та сектор раҳбарларининг доимий назоратида бўлади. Мазкур оилаларга доимий равишда моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатиш алоҳида назоратга олинган.

   Ҳурматли Юртбошимиз томонидан 8 октябр куни ўтказилган   видеоселектор йиғилишида хотин-қизлар ва ёшлар ролини ошириш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида, ёшлар ва аёллар дафтарини юритиш ташаббуси билан чиқдилар.

   Жарқўрғон туманида “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарини ташкил этишда  тизимли ишлар  йўлга қўйилиб хатлов ишлари тўлиқ якунланди.

   Туманимизда  46 минг 166 нафар ёшлар мавжуд бўлиб, хатлов жараёнида ишчи гуруҳлар томонидан ўрганиш натижасида, жами 18-30 ёшдаги 39 минг 520 нафар нафар ёшлардан анкета сўровномалари ўтказилди ва ушбу ёшларнинг сўровнома маълумотлари умумлаштирилиб, чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

   Ушбу ёшларнинг 31 минг 311 нафари банд бўлган (муаммосиз)ёшларни,
8 минг 209 нафар  банд бўлмаган (муаммоли) ёшларни ташкил этди. 2020 йил якуни ва 2021 йилда ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тизимли чора-тадбир ишлаб чиқилди:

   Шундан,

- Касб-ҳунар эгаллаш истагини билдирган 612 нафар ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш;

- 3 327 нафар ёшларни бандлигини таъминлаш;

- 1 538 нафар ёшларга тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредитлар ажратиш ва тадбиркорлик фаолиятини учун яқиндан амалий ёрдамлар бериш.

- 2 732 нафар ёшларда ижтимоий муаммолар аниқланди.

   Мазкур муаммолар билан ҳар бир сектор раҳбарлари шахсан шуғулланиб, уларнинг муаммолари бартараф этиб борилади.

   “Аёллар” дафтари борасида тўхталиб ўтар эканман, туманимизда истиқомат қилиб келаётган 109 минг 508 нафар опа - сингилларимизни эртанги кунида уларга яхши турмуш тарзини яратиб бериш, туман ҳокими сифатида, биз раҳбарлар зиммасида эканлигини таъкидлаб ўтмоқчиман.

   Бугунги кунда туманда ишсиз аёллар билан ишлашда янгича тартиб асосида иш ташкил этилиб, хатловда 30 ёшдан юқори аёллар сони  37351 нафарни ташкил этиб, шундан 34520 нафар аёлларга анкета сўровномалари тўлдирилиб ишга бўлган эҳтиёжи таҳлил қилинди. Натижада 78 нафари касб-ҳунарга ўқиш, 1315 нафари тадбиркорлик қилиш, 3934 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож, 754 нафари ишлаш истагини билдирган хотин-қизларни ташкил этиб, уларни босқичма-босқич муаммоларини бартараф этиш мақсадида “Манзилли йўл харита”си  ишлаб чиқилди.

   Ҳурматли Президентимизнинг “Аёл бахтли бўлса, жамият бахтли бўлади” деганидек ишсиз хотин-қизларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, “Аёллар дафтарига” киритилди ва бандлигини таъминлашга қаратилган ишлар бошлаб юборилди.

    Хусусан, ўтган вақт мобайнида 689 нафар аёлларимиз иш билан таъминланди. Мисол учун, халқ хўжалигининг турли тармоқларига доимий ишларга 409 нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилиб бандлиги таъминланди. Жумладан “Сурхонтекс” МЧЖ, “Нортекс” МЧЖ, халқ таълими соҳасига қарашли барча мактаблар ҳамда мактабгача таълим муассасалари ва “Чароғонтекс” каби ташкилот ва корхоналарга ишга жойлаштирилди. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 436 нафар хотин-қизлар мавсумий ишларга жалб қилинди. Касбга ўқитиш, малакасини ошириш ва қайта ўқитишга 87 нафар хотин-қизлар “тикувчилик” йўналиши бўйича ўқитилди. Туманда иш билан таъминланмаган, қарамоғида ногирон фарзанди бор уй шароитида доимий даромад манбаига эга бўлиш истаги бўлган хотин-қизларнинг            19 нафарига  туман касаба уюшмаси томонидан маиший техника воситалари (газ плитаси, духовка ва тикув машинаси) олиб берилди. Туманда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 85 нафар хотин-қизларга имтиёзли кредитлар ажратишга тавсия берилиб, 41 нафарига тикувчилик ва иссиқхона йўналиши бўйича  имтиёзли кредитлар ажратилди ва бандлиги таъминланди.

   Бундан ташқари Президентимизнинг 2019 йилнинг 28 ноябр кунида ПФ-5886 сонли Фармони асосида туман комиссияси томонидан уй-жой сотиб олиш истаги мавжуд бўлган фуқароларга уй-жой сотиб олишда бошланғич бадалнинг 10 фоизи ҳамда ипотека кредит фоизининг 10 фоиздан ошган қисми биринчи беш йил давомида тўлаб берилиши учун 11 нафар фуқарога ижобий хулосалар берилди. Мазкур ижобий хулоса олган фуқароларнинг 82 фоизини хотин-қизларимиз ташкил қилади.

   2020-2021 йилларда аниқланган ишсиз хотин-қизларни доимий иш билан банд қилиш борасида  мавжуд бўш иш ўринларига 754 нафар, тикувчилик соҳасига 22 нафар, қишлоқ хўжалиги соҳасига 15 нафар, тадбиркорлик соҳасига 28 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлаш чоралари кўрилади.

   Жарқўрғон туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни жорий йил якунига қадар ва 2021 йилда доимий иш билан таъминлаш, уларнинг турмуш тарзини яхшилашга шахсан сектор раҳбарлари масъул этиб белгиланди.

   Ҳурматли Сессия иштирокчилари, амалга оширилган ва амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларимиз ва ишлаб чиқилган чора-тадбирларимизнинг пировардида янги иш ўринларини ташкил этиш, меҳнатга лаёқатли аҳолининг ишсиз қатламини иш билан банд қилиш, натижада туманда камбағалликни қисқартириш, аёллар ва ёшларни бошқа ёт иллатларга оғиб кетмаслигини таъминлаш асосий мақсад қилиб қўйилган.

   Бунда асосан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ёшларимиз онгида  тадбиркорлик руҳини уйғотиш, янги ташкил этилган тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш, каби ишларга алоҳида эътибор қаратилган ҳолда иқтисодиётимизни тубдан ислоҳ қилишга эришилади.

Бюджет тушумларининг бажарилиши бўйича

   Жорий йил давомида бюджетга тушумларини камайтирган корхоналар бўйича алоҳида тизимли ишлар ташкил қилиниб, хозирда солиққа пул тушумини камайтирган 176 та корхоналардан 126 тасининг (71 %)  фаолиятини тиклашга эришилди.

   Ҳозирда солиқ тушуми тикланмаган корхоналарнинг 50 тасида
100 млн сўмдан юқори бўлган банк кредит қарздорликлари мавжуд бўлиб, умумий кредит миқдори 77,9 млрд сўмни ташкил қилади.

   2021 йилда мазкур қарздорлиги мавжуд корхоналар фаолиятини тиклаш, уларнинг мавжуд муаммоларини бартараф этиш мақсадида алоҳида дастур  ишлаб чиқилиб, амалий ишлар ташкил этилади.

   Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан жорий йилнинг 1 ноябр ҳолатига 58 та тадбиркорлик субъектига 14,5 млрд сўмлик амалий ёрдамлар берилди. Берилган амалий ёрдамларнинг  32 таси 10,4 млрд сўмлик кафиллик берилиши ҳамда 25 та тадбиркорлик субъектларига 4,1 млрд сўмлик компенсация тўловлари ҳисобланади.

   Давлатимиз раҳбарининг “2 та иш ўрни яратган тадбиркорни бошга кўтариш керак” деганларидек, туманда фаолият юритаётган ва фаолиятини янгидан ташкил этган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг декабрь ойи ҳолатига 42 та тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари томонидан жами бўлиб 1 млрд 200 млн сўмлик кредитлар ажратилди. Мазкур ажратилган кредитлар ҳисобига тадбиркорлар томонидан 86 та янги иш ўрни яратилишига эришилди.

   2021 йилда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва янги тадбиркорларни ташкил этишда, 2020 йилга нисбатан 120 фоизга оширилиши ҳисобига тадбиркорлар томонидан 786 янги иш ўрни яратилишини таъминлаймиз.

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4539-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига 131 та ҳунармандлар ташкил этилиб, 4,1 млрд сўмлик кредит маблағлари ажратилди.

   Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки 1 декабрь ҳолатига туманни иш билан банд бўлган аҳолисининг 7128 нафари тадбиркорлик субектларида фаолият олиб бормоқда.

   2021 йилда янги лойиҳаларимизни ишга тушириш ҳамда мавжуд корхоналаримизни модернизация қилиш ҳисобига туманимизда иш билан банд аҳоли сонини 8023 нафарга оширишни таъминлаймиз.

   Бугунги кунда туманда солиқ тўловчиларнинг умумий сони 54,2 минг нафарни ташкил қилиб, мазкур кўрсаткич 2019 йилда 385 нафарни ташкил қилган. Солиқ тўловчилар сонини 2019 йилга нисбатан 102 фоизга ўсишига эришилди.

   Кўрилган чоралар натижасида бюджетга тушумлар режаси Жарқўрғон тумани учун 2020 йилнинг шу давригача 118,8 млрд.сўм қилиб белгиланган режа, амалда 135,5 млрд сўмга (114 %) бажаришга эришилди.

   Жарқўрғон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида  янгидан ташкил этиладиган инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилиб, амалда ўз натижаларини бериб келмоқда.

   Жумладан, туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури доирасида 2020-2022 йилларда жами 137 та умумий қиймати                   392,7 млрд.сўмлик лойиҳаларни амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, 1248 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган эди.

   2020 йил давомида жами 21 та умумий қиймати 185 млрд.сўмлик лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳисобига 295 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган эди.

   Амалда, қиймати 119,6 млрд сўм бўлган 20 та лойиҳа амалга оширилиб, янгидан 206 та иш ўринлари яратилди. Бунинг натижасида бюджетга қўшимча 4,4 млрд сўм солиқ тушуми тушишига эришилди.

   Мисол учун, “Layf Water” МЧЖ томонидан қиймати 7,4 млрд сўмлик “Минерал сувни қадоқлашни ташкил қилиш” лойиҳасини амалга оширилиши натижасида 35 та янги иш ўринлари яратилиб, мазкур лойиҳада яратилган иш ўринларига аёллар ва ёшларни ишга жойлаштиришда алоҳида эътибор қаратилди.

   2021 йил давомида мазкур ишларни давом эттириш мақсадида жами
107 та умумий қиймати 270,6 млрд.сўмлик лойиҳаларнинг амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, 817 та янги иш ўрни ташкил этилади.

2022 йил давомида ҳам жами 25 та умумий қиймати 117,7 млрд. сўмлик лойиҳаларнинг амалга оширилиши режалаштирилиб, 421 та янги иш ўринлари яратилишига эришилади.

   Бундан ташқари жорий йилда туманда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида қуйидаги ишларни амалга оширилди.

   2020 йилда қиймати 36,5 млн. доллар режа белгиланган бўлиб, шундан январ-сентябр ойларида 10,1 млн. доллар (2,5 млн. долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва 7,6 млн. долларлик хорижий кредит линиялари асосида пул маблағлари) ўзлаштирилишига эришдик.

   Йил якунига қадар яна 1,1 млн АҚШ долларлик тўғридан-тўғри ва хорижий кредит линияларидан пул маблағлари ўзлаштирилиши кутилмоқда.

   Шуни алоҳида таъкидлаб жоизки, бугунги кунда иқтисодиётни ривожлантириш, маҳаллий бозорда нарх наволарни барқарорлаштиришда импортни оптималлаштириш жуда катта аҳамиятга эга. Шу сабабли мазкур йўналишда Жарқўрғон туманида бир қатор лойиҳалар ишлаб чиқилиб,  ишга туширилиб, бир вақтнинг ўзида саноат соҳасини ривожлантиришга, янги иш ўринларини яратишга, солиққа қўшимча тушум туширишга, нарх-навони барқарорлаштиришга ҳамда импорт маҳсулотларни маҳаллийлаштиришга эришилди.

   Бироқ амалда белгиланган кўрсаткични бажарган бўлсакда, 5 та лойиҳанинг жорий йилда ишга туширилиши таъминланмасдан қолди. Бунда йил давомида коронавирус пандемияси сабаб 3 та лойиҳа ташаббускорларнинг таклифларига асосан 2022 йилга кўчирилди. Шу билан бирга 1 та лойиҳа истиқболсиз деб топилди ва 1 та лойиҳа суд жараёни давом этаётганлиги сабабли тўхтаб турибди.

   2021 йилда импортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун қўшимча қурилиш материаллари ва мебел ишлаб чиқариш соҳаларида ҳам янги лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилди.

   Жумладан: “SURHANCEMENTINVEST” МЧЖ ҚК томонидан Цемент ишлаб чиқаришнинг 2-босқичи учун қиймати 2,5 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиш режалаштирилди.

   Давлат улуши мавжуд корхоналарнинг хусусийлаштирилиши натижасида эришилган самарадорлик тўғрисида гапирар эканман, туман ҳудудида хусусий объектлар бўйича “ДАВЛАТ МУЛКИ” ахборот тизимига жами 97 та бўш турган объектлар рўйхатга олинган бўлиб, шундан 45 та хусусий мулк объектларига жами 792 млн. сўм таъсирчан солиқ ҳисобланиб, 101 млн. сўм солиқ тўловлари ундирилди. Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида январ-сентябр ҳолатига 22 та объект ишга тушириш ҳисобига  93 та янги иш ўринлари яратилди. 2020 йилга қадар жами 67 та аввал хусусийлаштирилган бўш турган объектлар мавжуд бўлиб, шундан 22 та объектлар тўла қувватда ишлаб келмоқда. Қолган 45 та объектлар кам қувват билан ишламоқда.

   2021 йилда мазкур корхоналарни тўлиқ ишга тушириш чоралари кўрилиб, янги иш ўрни яратилиши ҳамда солиққа тушум туширилиши таъминланади.

Бугунги янгиланаётган Ўзбекистонимизда аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг фаровон турмуш кечиришлари учун зарур бўлган шарт шароитларни яратиш асосий мақсад қилиб олинган.

   Жарқўрғон туманининг 2035 йилгача ишлаб чиқилган Бош режасига асосан бугунги кунда туманимиз иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли уйларнинг қурилиши, йилдан-йилга саноат ва хизмат кўрсатиш корхоналарининг кўпайиб бориши ҳисобига электр, газ, ичимлик сув ҳамда иссиқлик таъминотига бўлган талаб ортиб, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.

   Инвестиция ва Давлат дастурлари асосида бу соҳада кўплаб қарорлар қабул қилинди. Биргина 2020 йилда Жарқўрғон туманининг ўзида муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Дастурлар доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

   Ўтган 2019 йилда Инвестиция дастурига асосан 25,2 млрд. сўм қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилганди. 2020 йилда эса Жарқўрғон туманида жами 12 та объектлар бўйича 22,8 млрд. сўм (100%) маблағ молиялаштирилиб, амалда 22,8 млрд. сўмлик (100%) ишлар бажарилди.

Электр таъминотини яхшилаш бўйича:

   Ўтган 2019 йилда “Ўзбекэнерго” АЖнинг 497,5 млн. сўм маблағлари ҳисобидан электр тармоқлари бўйича амалда қуйидаги ишлар бажарилди.

   2020 йилда эса Жарқўрғон туманидаги паст кучланишли электр тармоқларини ва трансформатор пунктларини реконструкция ва мукаммал таъмирлаш Дастурига асосан;

   Туманда 3,4 км 0,4-110 кВ электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирланди, янгидан 5 дона трансформатор пунктлари ўрнатилди, 39 дона трансформатор пунктлари мукаммал таъмирлаш ҳамда қўшимча 69 дона трансформатор пунктлари ва 171,8 км ҳаво электр узатиш тармоқларида жорий таъмирлаш ишларини бажариш режалаштирилган бўлиб, барча ишлар                       100 фоизга  амалга оширилди.

   2021 йил туман аҳолисини узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида зўриқиб ишлаётган подстанция Чинордаги 35/10 кВ трансформатор Т-1 6300 кВани 10 000 кВага, подстанция Истиқлолдаги 110/35/6 кВ трансформатор Т-1 6300 кВани 10 000 кВали трансформаторга алмаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 2020 йил 10 ноябрдаги №02-3181-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган.

   Ушбу янгидан ўрнатилиши режалаштирилган 2 дона трансформаторларга (6,0 млрд сўм) маблағ кўзда тутилган.

   Қўшимча 2021 йил 2000 дона эски ёғоч устунларни темир бетон устунларга алмаштириш ишларини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, аҳолига электр энергиясини таъминлаш сифатини янада яхшиланишга эришилади.

   Бундан ташқари туман электр таъминоти корхонасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида 3 та янги техникалар яъни 1 дона автокран,  1 дона  Газел автомашинаси, 1 дона ямабур техникалари олиб берилиши режалаштирилган.

Газ таъминотини яхшилаш бўйича:

   2020 йил давомида  туманда жами  газ таъминоти учун 169,4 км газ қувурлари мавжуд бўлиб, 121 дона газ тақсимлаш қурилмаларини (ГРП) тафтиш қилиш ишлари амалга оширилди  6,7 км газ қувурларини босим остида зичликка синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш ишлари амалга оширилди.

   2021 йилда ушбу соҳада қуйидаги ишларни амалга ошириш режалаштирилган.

Жумладан;

-Жарқўрғон туманидаги “Қораёнтоқ” маҳалласидан қурилиши режалаштирилаётган имтиёзли кредитлар асосида бериладиган намунали  5 қаватли уйларни табиий газ билан бир маромда таъминлаш.

-Жарқўрғон тумани ҳудудида 15 та МФЙ аҳоли хонадонларини ҳамда ижтимоий соҳа объектларини тўлиқ табиий газ тармоғига улаш учун қўшимча 0,3 км табиий газ қувурини тортиш ишлари амалга ошириш режалаштирилган.

   Бундан ташқари туман аҳолисини 1603 дона суюлтирилган маиший газ балонлари билан таъминлаш, шу билан бир қаторда тумангаз таъминоти корхонасининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш бўйича 1 дона ISUZU юк автомашинаси ҳамда аҳоли хонадонларини 2791 дона замонавий электрон газ ҳисоблагич ускунаси (ГХУ) ўрнатиш режалаштирилган.

Иссиқлик таъминоти бўйича;

   2019 йилда тумандаги умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари маъмурий биноларига 152 дона янги замонавий қозон ўрнатилган.

   2020 йилда Инвестиция дастури доирасида эса, 213 млн. сўм  маблағлар ҳисобидан 35 та мактаб ва 3 та мактабгача таълим ташкилотининг иссиқлик қозонини модеринизация ва реконструкция қилиш ишлари якунига етказилди.

   Ижтимоий соҳанинг муҳим элементи бўлган аҳолини узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сув хизматларини яхшилаш борасида амалий ишлар олиб борилмокда.

   Бугунги кунда, туман ҳудудидаги 66 та маҳаллада яшовчи 220,9 минг аҳолининг 55,2 минг аҳолиси яъни, 25 % марказлашган ичимлик суви билан таъминланиб, қолган 165,7 минг (75%) аҳоли алтернатив-муқобил ичимлик сув манбалардан фойдаланиб келмоқда.

   Шунингдек, тумандаги мавжуд 39 та бюджет муассасалари ва
19 та улгуржи истеъмолчилари ичимлик суви билан таъминланган.

   Инвестиция дастури доирасида, 2018-2020 йилларда Республика бюджетининг 26 млрд.сўм маблағлари ҳисобидан 12 та лойиҳалар ичимлик сув иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди.

   Бунинг натижасида, туманнинг 17 та маҳаллаларидаги 17 минг аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди.

   2020 йилда Инвестиция дастури доирасида, 3 та ичимлик сув объектларида  3,7 млрд. сўмлик 5,0 км узунликдаги ичимлик сув қувурларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда 2 дона янгидан сув чиқариш қудуғини қазиш ишларини амалга ошириш режалаштирилиб, амалда 3 та объект учун 3,7 млрд сўмлик (100%) қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, 5 км узунликдаги ичимлик сув қувурлари фойдаланишга топширилди.

   “Янгиобод”, “Бешбулоқ”, “Узумзор” ва бошқа МФЙларда истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларини тоза ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида         5 дона янгидан сув чиқариш қудуғини қазиш ишлари якунига етказилди.

Сув таъминоти объектлари бўйича:

   Туманда ичимлик суви таъминоти абонентлари сони 13426 нафарни ташкил қилиб, шундан марказлашган ичимлик суви қувурига уланган 5216 нафар (38%) абонент “биллинг” тизимига киритилган ҳамда 3907 та    (58%) хонадон сув ҳисоблагичлар билан таъминланган.

   Юқоридаги ичимлик сув тизимида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилгандан сўнг жорий йил якуни билан 300 та абонент ҳисобга олиниб, “биллинг” тизимига киритилади ва уларнинг 4207 нафар (61,2%) абонентларга сув ҳисоблагичлари ўрнатилади.

   2021-2023 йилларда ичимлик сув ва оқовасув тизимини яхшилаш бўйича бир қатор ишлар режалаштирилган.

   Ушбу янгидан қурилиши режалаштирилган оқова сув тизимининг 4 км қисмига (28,0 млрд сўм) маблағ кўзда тутилган.

   Жумладан, 3 та сув иншоотини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда замонавий ускуна ва жиҳозлар ўрнатиш, 5,1 км ичимлик сув тармоқларини тортиш;

-Жарқўрғон туманининг Бош режасига асосан 8 та маҳаллаларда 8 дона сув чиқариш Артизан сув қудуғи ва 37,2 км ичимлик сув тармоғини қуриш;

- “Узумзор” маҳалласида 4 км ичимлик сув қувурини ўрнатиб, марказлашган ичимлик сув қувурига улаш ишларини амалга оширилади. Натижада ичимлик суви таъминоти бўйича кўрсатгич 54,7 фоиздан 62,9 фоизга ўсишига эришилади.

Автомобил йўллари бўйича

   2021 йил Жарқўрғон тумани марказидан ўтувчи М-41 “Бишкек-Душанбе-Термиз” автомобиль йўлининг 1575-1588 км, 13 км қисмида 2015 йилга нисбатан автомобилларнинг ҳаракат жадаллиги  3 бараварга ўсиб, 2020 йилда ўртача суткалик ҳаракат жадаллиги 22,0 минг авт./суткани ташкил қилаётганлиги сабабли 13 км қисмини реконструкция қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 2020 йил 10 ноябрдаги №02-3181-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган.

   Ушбу янгидан қурилиши режалаштирилган автомобил йўлининг 13 км қисмига (30,0 млрд сўм) маблағ кўзда тутилган.

    Ҳурматли сессия иштирокчилари, барчамизга маълумки, Жарқўрғон туманининг ишлаб чиқилган бош режасига биноан ҳамда ишлаб чиқилган бош лойиҳаси асосида, охирги 3 йил давомида, туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, туман аҳолиси учун муносиб турмуш шароитларини яратиш бўйича кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

   Хусусан, 2018-2020 йилларда туманимизда 25 та эски пастқам турар ва нотурар бино-иншоотлар бузилиб, ўрнидан бунёд этилган жами 1 та 43 хонадонли замонавий уй-жойлар фойдаланишга топширилди ҳамда ҳозирги кунда 53 хонадонли уй-жой қурилиш ишлари давом этмоқда, ҳудудда  1 та истироҳат боғи ва бошқа кўплаб ижтимоий объектлар халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилиб келмоқда.

   Ҳозирги кунда Какайди қўрғони “Нефтчилар” маҳалласи ҳудудидан 2000 кв.м ер майдонига “Е-ижро аукцион” савдо майдончасида, савдо ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш нуқталари мавжуд бўлган 1 та 5 қаватли  28 хонадонли турар-жой комплекси қуриш режалаштирилган.

   Бугунги кунда бутун юртимиз бўйлаб, яна битта соҳага жуда ҳам катта эътибор қаратиб келинмоқда. Бу соҳа ҳозир ҳам эътибор марказида турибди десам адашмаган бўламан.

   Сўнгги 3 йил давомида туманда 1 та 4 қаватли 24 хонадонли арзонлаштирилган уй-жойлар қурилиши якунига етказилиб, ўз эгаларига топширилди.

   Бундан ташқари, ҳарбий хизматчиларга 16 хонадонли 32 та хонадон, ички ишлар ходимларига 34 та хизмат уйлари ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари учун 3 та 4 хонали уй-жойлар қуриб ўз эгаларига топширилди.

   Хусусан, 2021 йилда Президентимизнинг 2019 йил 28 ноябрдаги 5886-сонли Фармонига асосан, туманнинг “Қораёнтоқ” маҳалласи ҳудудидан лойиҳадаги 4Р-100 айланма йўли ёқасидан 5 қаватли 20 хонадонли 60 та турар-жой бинолари қуриш ишлари белгиланган.

Мактабгача таълим тизимида

   Жарқўрғон туманида 2017 йилда фақат давлат мактабгача таълим ташкилотлари бўлиб, уларнинг сони 35 та эди холос.

   Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида Жарқўрғон туманида жами
127 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу ўтган уч йилга нисбатан 92 тага кўп яни 263 фоизга ўсиш демакдир.

   Жумладан, Давлат мактабгача таълим ташкилотлари сони 49 тага, хусусий мактабгача таълим ташкилотлари сони 1 тага, давлат хусусий-шерикчилик шаклидаги мактабгача таълим ташкилотлари сони 2 тага ҳамда оилавий мактабгача таълим ташкилотлари сони 75 тага етказилди. Натижада, тумандаги 3-7 ёшгача бўлган болаларни қамров даражаси 19 фоиздан  51 фоизга оширилди.

   Ҳозирги вақтда 19 884 нафар болалардан 10 150 нафари қамраб олинган бўлиб, йил якунига қадар яна 1 та давлат хусусий-шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотини, 10 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари  ишга тушириш ҳисобига қўшимча 350 нафар болаларни қамраб олиш ҳамда қамров даражасини 55 фоизга етказиш режалаштирилган.

Жорий йил давомида Жарқўрғон туманидаги мактабгача таълим ташкилотларни моддий-техник базасини яхшилаш ва уларда таълим олувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 24, 28 ва 35-сонли мактабгача таълим ташкилотлари давлат дастури асосида, 5, 20, 31 ва
37-мактабгача таълим ташкилотлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қайта қуриш ҳамда реконструкция ишлари амалга оширилиб фойдаланишга топширилди.

   Бундан ташқари, жорий йил давоимда 30-сонли мактабгача таълим ташкилоти ҳомийлар маблағлари ҳисобидан таъмирланди.

Халқ таълими тизимида

   Жарқўрғон туман халқ таълими бўлимига қарашли 65 та умумтаълим мактаблари, вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 2 та мактаб-интернати, жами 67 та таълим муассасалари фаолият олиб бормоқда.

   Ушбу таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилида 39 мнг 909 нафар ўқувчилар таҳсил олишмоқда. Шулардан, 39 минг 399 нафар (99%) анъанавий шаклда, 510 нафари онлайн шаклда таълимга жалб қилинган.

   Тумандаги 67 та умумтаълим мактабларининг қуввати 35 068 ўрин бўлиб, 39 909 нафар ўқувчилар сонига нисбатан 0,87 коэффициентни ташкил этади.

2020 йил октябрь ҳолатига умумий ўрта таълим мактабларини 11-синфларини битирган 3 498 нафар битирувчиларнинг 536 нафари яъни
15 фоизи олий таълим муассасаларига қамраб олинган.

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил
30 октябрдаги кенгайтирилган тарзда ўтказилган 86-сонли йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан;

   Миллий ўқув дастурини ишлаб чиқишда умумий ўрта таълим мактабларидаги энг ижодкор, тажрибали ва олий тоифали
27 нафар фан ўқитувчилари иштирок этиб, ўзларининг фикр мулоҳазаларини билдириб келмоқда.

   Шунингдек, Жарқўрғон туманидаги 4-сонли умумтаълим мактабни             20-сон математека фанига ихтисослаштирилган таянч мактабига айлантирилди. 42-мактаб филиалга эса 4-сон мактаби мақоми берилди.

   2021 ўқув йилида коэффициенти юқори бўлган мактаблар навбатлилигини пасайтириш ва  аҳолининг демографик ўсишини инобатга олган ҳолда Жарқўрғон тумани “Қўштепа” маҳалласидан 210 ўқувчи ўринли 2,9 млрд сўмлик,  “Узумзор”  маҳаллаларидан 330 ўқувчи ўринли  4,6 млрд сўмлик қийматга тенг бўлган мактаб фойдаланишга топширилади.

   Ҳурматли сессия иштирокчилари, аҳолини соғлом турмуш даражасини таъминлаш, уларга тиббий хизматлар сифатини ва қулайлигини ошириш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

   Жарқўрғон туманининг тиббиёт бирлашмаси тасарруфида марказий шифохона, марказий шифохонанинг юқумли касалликлар бўлими, 6 та қишлоқ оилавий поликлиникалар, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамда унинг сурхон ҳудудий бўлими, 1 қишлоқ врачлик пункти, 11 та тез тиббий ёрдам шахобчалари фаолият кўрсатмоқда.

   Бугунги кунда биргина Жарқўрғон туманининг ўзида нодавлат тиббиёт муассасалари сони 11 тага етказилиб, уларнинг 5 таси стационар ҳамда амбулатор шароитида, 6 таси амбулатор-поликлиника шароитида фаолият кўрсатмоқда.

   Бундан ташқари, 2020-2022 йил Инвестиция дастури асосида Жарқўрғон туманида 1,5 млрд. сўмлик 100 қатновга мўлжалланган 1 та 27-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси мукаммал таъмирланиши режалаштирилган.   

   Шу билан биргаликда 2020 йил давомида тиббиёт соҳасини моддий-техника базасини яхшилаш мақсадида жами 736 млн.сўм маблағ ажратилди. 

   Биз раҳбарларни ҳамда барча соҳа вакилларининг яна битта олдимизга қўйган асосий вазифалардан бири бу жиноятларнинг камайтириш, ёшларни жиноятга қўл уришини олдини олиш ҳисобланади.

   Туманда жорий йилнинг 11 ойи давомида туман маҳаллалари кесимида 190 та жиноят содир этилган (2019 йилда 131 та). Мазкур жиноятнинг 27 таси ёшлар, 16 таси хотин-қизлар, 2 таси вояга етмаганлар, 4 таси ишсизлар, 5 таси маст ҳолда, 12 таси муқаддам судланганлар томонидан содир этилган.

   Жорий йилнинг 11 ойи мобайнида туман ҳудудидаги 6 та маҳаллада жиноят камайган бўлса, 37 та маҳаллада жиноят ошган. Жиноят содир этилмаган маҳаллалар сони 19 тани ташкил этади.

   Жарқўрғон туманида жиноятчиликни олдини олиш бўйича маҳаллаларни 3 тоифага “Яшил”, “Сариқ” ва “Қизил” бўлиб олдик ҳамда “Қизил” тоифадаги киритилган 37 та маҳаллаларда чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, маҳалла раислари, профилактика инспекторлари, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари ҳамда депутатлар, жамоатчилик ташкилотлари маҳалла фаоллари билан биргаликда маҳаллаларда ишсиз ёшларни ишга жойлаштирилиш, фуқароларга маънавий тарғибот ишлари олиб борилиши ҳисобига жиноятчиликни камайтириш режалаштирилган.

   Туман ҳудудида жойлашган маҳаллалардан интернет тизимига уланганлар 2 тани, алоқа воситалари мавжудлари 66 тани, компьютер қурилмалари тўлиқ таъминланмаган, маҳаллалар ҳудудида жами 728 та назорат камералари ўрнатилган. Маҳаллаларда ҳозирги кунда ўрнатилган ташвишгоҳ (SOS) тугмалар сони 25 тани ташкил этади.

   Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш мақсадида биринчи навбатда уларнинг оилавий шароитларини ўрганиб чиқиб, мавжуд муаммоларини ҳал этиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратаяпмиз. (2020 йилда 5 та жиноят)

   Вояга етмаганлар бўйича жиноят қилишга мойиллиги бўлган
3 нафар ёшларнинг рўйхати шакллантириб, ҳар бирига тажрибали педагог ва психологларни бириктирдик. (2020 йилда 2 та жиноят).

   Жорий йилда биринчи марта ушбу тоифадаги ёшларни 54831-сонли ҳарбий қисмга жалб қилиб, 10 кунлик ўқув машғулотларини ўтказиб, 3 нафар жиноятчиликка мойил ўқувчиларни ҳарбий қисмдаги машғулотларга жалб қилиб, ёшларни ватанпарварлик руҳини шакллантиришга эътибор қаратдик.

   Ҳозирги кунда турли сабабларга кўра доимий яшаш манзилидан узоқ муддатга чиқиб кетган фуқароларнинг 11 ой давомида 2823 минг нафар фуқаролар яшаш жойларига қайтишди. (2440 нафар эркак ва 383 нафар аёллар ҳамда 33 нафар вояга етмаганлар).

   2021 йилда жиноятнинг олдини олиш мақсадида ҳар бир маҳалла кесимида жиноятни содир этилишини камайтириш, жиноят содир этилишини олдини олиш мақсадида барча вазифаларни амалга оширамиз. Жиноят содир этилмаган маҳалла мутасаддиларини рағбатлантириш ишларини давом эттирамиз. 

Спорт соҳасида

  Жарқўрғон туманида 1 та Болалар-ўсмирлар спорт мактаби фаолият кўрсатиб келмоқда.

   Ҳозирги кунда 4 та стадион, 54 та спорт заллари, 34 та баскетбол, 68 та волейбол, 31 та гандбол, 2 та теннис корти, 65 та футбол майдони, 18 та мини-футбол майдони, 23 та сунъий қопламали мини-футбол майдон, 2 та ҳаво милтиғидан ўқ отиш (ТИР) фаолият юритиб, мавжуд спорт мактаби ва мактабларда 313 та спорт секцияларида мунтазам спорт билан шуғулланувчилар сони 17 минг 667 нафар бўлиб, шундан 5614 нафари қиз болаларни ташкил этмоқда.

   Шунингдек, туманда “Хотин - қизлар ҳафталигида” жами 6 та спорт тадбирлари ташкил этилиб 746 нафар хотин - қизлар қамраб олинди, “Таълим муассасалари ҳафталиги” бўйича 8 та оммавий тадбирга жами 2 минг 346 нафардан ортиқ ёшлар, “Маҳалла ҳафталиги”да жами 6 та тадбир ўтказилиб 1 минг 721 нафардан ортиқ маҳалла аҳолиси ҳамда “Ёшлар ҳафталиги”да жами 8 та оммавий тадбир ташкил этилиб 2 минг 094 нафар ёшлар иштироки таъминланди.

   Ривожланиб бораётган гўзал ва бетакрор давлатимизда туризмни ўрни муҳим соҳалардан ҳисобланади.

   Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил
27 майдаги 332-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида йил давомида қатор ишлар амалга оширилди.

   Хусусан жорий йилда  2,9 млрд. сўмлик 120 та ҳунармандчилик лойиҳалари амалга оширилиши натижасида соҳада банд бўлганларнинг умумий сони 150  нафарга етди.

   Ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича эришилаётган натижаларда соҳага берилаётган имкониятлар, жумладан ҳунармандчилик лойиҳалари учун ажратилаётган имтиёзли кредит маблағлари муҳим аҳамият касб этмоқда.

   2021 йилда “Янгиобод” маҳалласи ҳудудидан жами 1,5 га майдонга умумий қиймати 23,5 млрд сўмлик 200 ўринли, шундан 100 ўринли озиқ-овқат бозори, 50 ўринли ҳунармандлар бозори ва 50 ўринли эҳтиёт қисмлар савдо мажмуаси қурилиши режалаштирилган. 

   Жарқўрғон туманида туризм соҳасини ривожлантириш борасида катта имкониятлар мавжуд бўлиб, бу борда бир қатор ишлар амалга оширилган.

   Жумладан, туманнинг Жарқўрғон минораси маҳалласида жойлашган “Жарқўрғон минораси” тарихий обидаси мавжуд. Мазкур минора                            1108-1110-йилларда қурилган бўлиб, дунёда бу усулдаги миноралар (Афғонистон, Ҳиндистон ва Ўзбекистон) 3 та мамлакатда мавжуд.

   2019 йилда Жарқўрғон минорасига саёҳат қилиш учун ташриф буюрган туристлар Канада, Афғонистон, Азарбайжон, Қозоғистон давлатлардан 12 нафардан ортиқ меҳмонлар келиб кетишган бўлса жорий йилда карантин чекловлари сабабли Америка, Хитой, Россия давлатларидан 10 нафардан ортиқ  туристлар ташриф буюрган.

   Зиёрат туризмни ривожланитириш мақсадида туманда жойлашган 2 та қадамжо ва зиёратгоҳларни тартибга келтириш ва ташриф буюрувчилар учун тегишли шарт-шароитлар яратиш мақсадида Хожа Самандар Термизий ҳамда Хожа Абдул Варроқ Термизий зиёратгоҳларида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиб ва зарур шароитлар яратилди. Туманнинг ички автомобил йўлларида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

   Тумандаги барча аҳоли пунктлари, мактаб, коллеж, олий таълим муассасалари, боғча ва соғлиқни сақлаш масканларига замонавий оптик толали кабеллар орқали юқори тезликдаги интернет тармоғи берилиши таъминланган.

   Аҳоли пунктларининг кенг полосали мобил алоқа тармоғи билан қамров даражаси UMS, Beeline, UzMobile, Ucell, Perfectum Mobile алоқа компаниялари орқали мобил алоқа хизмати кўрсатилади.

   Жорий йилда 22 та мактабгача таълим ташкилотлари, 32 та мактаб, 7 та туман тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохоналар ва Оилавий поликлиникалари оптик толали алоқа линиялари қурилиб юқори тезликдаги интернет хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилган.

   Жарқўрғон туманидаги барча аҳоли пунктлари, мактаб, коллеж, мактабгача таълим ташкилотлари ва соғлиқни сақлаш масканларига 2021 йил давомида замонавий оптик толали кабеллар орқали юқори тезликдаги интернет тармоғи берилиши таъминланади.

   Ҳурматли депутатлар, Сессия иштирокчилари, жорий йил якуни ҳамда яқинлашиб келаётган 2021 йилда Жарқўрғон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда туманнинг инфратузилмасини янада яхшилашда барча имкониятларимизни сафарбар қиламиз. Бунинг учун бор куч ғайратимизни, билим ва тажрибамизни сизларнинг ёрдамларингиз билан сафарбар этамиз.

    Янги 2021 йил барчангизга омадли, баракали бўлсин!

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.