Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
Жарқўрғон туман ҳокими Ўрақов Баходир Абдуқаюм ўғлининг Касаба уюшмалари ходимлари куни муносабати билан байрам ТАБРИГИ.

   Ҳурматли касаба уюшмалари ходимлари ва фаоллари!

   Аввало, сиз азизларни, сизлар орқали касаба уюшмаларининг барча аъзоларини мамлакатимизда илк бор нишонланаётган байрам – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдиришдан ғоят мамнунман.

   Айни пайтда, касаба уюшмалари ўз сафида мамлакатимиздаги 5,5 миллион нафардан зиёд аъзоларни бирлаштириб, уларнинг меҳнатга оид ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Ушбу устувор вазифани самарали таъминлаш мақсадида сўнгги 5 йилда касаба уюшмалари тизимида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди, меҳнат жамоаларида ходимларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш ишлари янги босқичга кўтарилди.

   Корхона ва ташкилотларда йил давомида 1 нафар ишчи ва хизматчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасига сарфланадиган ўртача маблағ миқдори 5 маротаба оширилди.

   Бу даврда мамлакатимизда Касаба уюшмалари федерацияси тизимида 14 та соғломлаштириш маскани қурилди, 5 таси реконструксия қилинди. Натижада бир йилда қўшимча равишда 34 минг нафар юртдошимизни тизимдаги санаторийларда соғломлаштириш имконияти яратилди.

   Кейинги йилларда соҳада халқаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб бормоқда. Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Касаба уюшмалари умумконфедерациясига аъзоликка қабул қилинди, Марказий Осиё давлатларининг турдош ташкилотлари билан келишувлар тузилди, Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди.

    Азиз ва муҳтарам тумандошлар!

   Жонажон ватанимиз ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига кираётган, инсон қадри, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш барча соҳаларда биз учун бош мақсадга айланаётган ҳозирги пайтда ҳаётнинг ўзи бутун халқимиз каби касаба уюшмалари олдига ҳам улкан вазифаларни қўймоқда.

   Ўзининг катта ва бой тажриба мактаби, шонли анъаналарига эга бўлган мамлакатимиз касаба уюшмалари уларни самарали ҳал этиб, Янги Ўзбекистонда янгича меҳнат муносабатлари шаклланиши ва равнақ топишига муносиб ҳисса қўшади, деб ишонаман.

   Сизларни бугунги қутлуғ айём – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, масъулиятли ва олижаноб ишларингизда янги-янги ютуқлар тилайман.

   Мана шундай қувончли кунларингиз кўп бўлсин, хонадонларингиздан ҳеч қачон тинчлик-хотиржамлик, файзу барака, бахт ва омад аримасин!

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.