Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
Жарқўрғон туман ҳокими Баҳодир Ўроқовнинг “Тиббиёт ходимлари куни” байрами муносабати билан байрам ТАБРИГИ

Азиз тиббиёт ходимлари!

   Аввало, ўз ҳаётини эл-юрт саломатлигини асрашдек ғоят масъулиятли ва шарафли ишга бағишлаган Сиз, азизларни касб байрамингиз – Тиббиёт ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман!

   Ўзингизга маълумки, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган мақсад “Инсон қадри учун” хизмат қилишдир.

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2021 йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинди. ва кенг миқёсда Давлат дастури қабул қилинди. Ушбу дастурда аҳоли, айниқса, ёшларга кенг шароитлар яратиш билан бирга аҳоли саломатлиги бўйича катта эътибор берилди.

   Ҳурматли тиббиёт ходимлари! 

   Давлатимиз томонидан халқимизни ҳар томонлама рози қилишдек улуғ вазифани олдимизга қўйиб, бу мақсадга эришиш йўлида  соғлиқни сақлаш тизимини жадал ривожлантиришга биринчи даражали аҳамият қаратилмоқда. Соҳага доир бир қанча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси қабул қилинганлигини алоҳида қайд этишимиз лозим.

   Юртимизда бирламчи тиббий-санитария, шошилинч ва тез тиббий ёрдам, ихтисослаштирилган хизматлар такомиллашиб бормоқда. Оналар ва болалар ўлимининг олдини олиш, касалликларни барвақт аниқлаш, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятни ошириш, аҳолининг ўртача умр кўриш даражасини узайтириш бўйича сезиларли натижалар қўлга киритилмоқда. 

   Айни вақтда репродуктив ёшдаги ва ҳомиладор аёллар ҳамда болалар ва кекчаларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш йўлга қўйилмоқда.

   Юртимизда соҳа ходимларининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш, ойлик маошларини кўпайтириш, пандемия шароитида ишлаётган шифокорларга қўшимча ҳақ тўлаш бўйича янги тизим жорий этилган. 

   Акушер-гинеколог, хирург, стоматолог, терапевт, педиатр каби 5 та йўналишдаги тор соҳа мутахассислари фаолиятини йўлга қўйиш ҳисобидан қишлоқ аҳлига малакали амбулатория ёрдами кўрсатадиган тизим иши йўлга қўйилган.

   Кейинги йилларда республикамизда ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт марказларида буйрак ва жигар трансплантацияси билан боғлиқ мураккаб операциялар ўтказилмоқда. Ҳатто туманимиз аҳолиси ҳам бундай хизматлардан сифатли фойдаланиб келишмоқда.

   Тиббиёт муассасаларимиз тиббий хизмат сифатини ошириш ва рақобат муҳитини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиб келмоқдалар. Айни пайтда, давлат шифохонаси ва тиббиёт муассасалари билан бир қаторда туманда 20 дан ортиқ хусусий тиббиёт муассасалари аҳолига тиббий хизматларини кўрсатиб, 5 та шундай хусусий клиникаларимиз диагностика ва даволаш билан шуғулланмоқда. Айтиш керакки, хусусий секторни кучайтириш борасидаги ишларимиз бугунги мураккаб вазиятда ўзини тўла оқламоқда.

   Туманимизда Давлат-хусусий шериклик тизими асосидаги тиббий хизмат кўрсатувчи муассасаларни ташкил этишни олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.

   Яна бир муҳим масала – соҳа учун юксак малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда хориждан ўзимизнинг шифокорларни жалб қилиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилади.

   Муҳтарам соҳа ходимлари!

   Албатта, соғлиқни сақлаш тизимидаги барча ислоҳотлар натижаси аввало ҳурматли шифокор ва ҳамшираларимиз, ўрта ва кичик тиббиёт ходимларнинг фидокорона меҳнати, маҳорат ва тажрибасига боғлиқ эканини ҳаммамиз яхши тушунамиз ҳамда Сизлардан соҳага Давлатимиз томонидан қўйилган ҳар бир вазифани сидқидилдан бажаришларингизни тилакдошимиз! 

   Тиббиёт ходимлари куни арафасида ўтказилаётган ушбу тадбирда  Сизларнинг машаққатли ва олижаноб меҳнатларингизни муносиб қадрлаб, қутлуғ касб байрамингиз билан яна бир бор самимий муборакбод этиб, барчангизга бахт-саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман! Қўлингиз дард кўрмасин, ҳамиша соғ-омон бўлинг, азиз шифокорлар!

Рўйхатдан ўтиш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.