Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Жарқўрғон тумани ҳокими Ўрақов Баходир Абдуқаюм ўғлининг БАЙРАМ ТАБРИГИ

   Ҳурматли офицерлар, аскар ва сержантлар, Қуролли Кучларимизнинг муҳтарам фахрийлари!

   Қадрли тумандошлар!

   Ватан ҳимоячиларимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

   Ушбу қутлуғ айёмда ўз ҳаётини Ватан ҳимоясидек улуғ ишга бағишлаган, азму шижоатли ҳарбийларимизни шарафлаб, халқимиз, мамлакатимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлидаги хизматларингиз учун барчангизга чуқур миннатдорлик билдираман.

   Ўзингизга маълумки, бугунги кунда мамлакатимиз замонавий, ихчам ва ҳаракатчан, яхши тайёрланган, мамлакатимиз хавфсизлигини, худудий яхлитлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлайдиган ҳамда халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилиш бўйича тактик ва стратегик вазифаларни самарали ҳал этишга қодир ўзининг миллий армиясига эга бўлди.

   Ҳурматли юртбошимиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуси билан ҳарбий соҳани ислоҳ этишга жиддий эътибор қаратилди.

   Мана шундай ислоҳотлар натижасида барчамиз Ватан, халқ ва армия бири-бирига нақадар яқин ва муштарак эканини ҳар қачонгидан ҳам теран ҳис этмоқдамиз. Бу борада армия ва халқ бирлигини таъминлашга қаратилган мутлақо янги тузилма – ҳарбий-маъмурий секторлар барча ҳудудларда ташкил этилди ва унга ҳокимларимизнинг раҳбар этиб белгиланиши сабабли,  ҳарбий соҳа самарали фаолият юритаётгани ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Ана шундай ислоҳотлар туфайли “Армия ва халқ – бир тану бир жон!” деган олижаноб ғоя ва амалий ҳаракат барча бўғиндаги ҳокимият ва бошқарув идоралари, маҳалла, ёшлар, хотин-қизлар, нуронийлар ташкилотлари, таълим-тарбия муассасалари фаолиятини, кенг жамоатчилик ҳаётини қамраб олмоқда. Бу эса Ватан ҳимояси чиндан ҳам барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки шарафли бурчимизга айланиб бораётганидан яққол далолат беради.

   Биз сизлар каби ғоят масъулиятли ва олижаноб вазифани шараф билан адо этиб келаётган, мард ва жасур, эл-юртга садоқатли ўғлонларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз.

   Айнан сизларнинг ерда ва кўкда, сувда ва қуруқликда олиб бораётган мардона хизматларингиз туфайли осмонимиз мусаффо, халқимиз хотиржам яшамоқда, юртимиз обод, ҳаётимиз фаровон бўлмоқда.

   Фурсатдан фойдаланиб, ўз фарзандларини – Қуролли Кучларимизнинг аскар ва офицерларини Алпомишдек ботир, чинакам ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялаган барча ота-оналарга, ҳарбийларимиз билан ҳаёт қувончи ва ташвишларини доимо баҳам кўриб келаётган уларнинг рафиқалари ва оила аъзоларига катта раҳмат айтишни ўзимнинг бурчим, деб биламан.

   Ҳурматли мард ва жасур Ватан ҳимоячилари!

   Сизларни яна бир бор бутун халқимиз билан биргаликда кенг нишонлаётган бугунги шону шараф айёми – Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик, хотиржамлик ҳамда мамлакатимиз хавфсизлигини ва сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашда, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилишдаги улкан ишларингизда зафарлар тилайман.

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.