Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
Жарқўрғон тумани ҳокими Ўрақов Баҳодир Абдуқаюм ўғлининг Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан БАЙРАМ ТАБРИГИ

   Ҳурматли Маданият ва санъат ходимлари, соҳа фаоллари!

   Аввало, сиз азизларни, сизлар орқали барча Маданият ва санъат ходимларини – Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдиришдан ғоят мамнунман.

   Сўнгги йилларда давлатимиз томонидан маданият ва санъат соҳасига қаратилаётган юксак эътибор туфайли соҳада қатор ислоҳотлар амалга оширилаётгани барчамизга маълум. Қабул қилинаётган қатор қарор ва фармонлар хусусан, 2020-йил  26-майдаги Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида 15 апрель санасини “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни” этиб белгиланиши соҳанинг барча вакиллари томонидан беқиёс хурсандчилик билан кутиб олинди.

   Шу муносабат билан барча маданият ва санъат фидоийларини бугунги айём билан чин қалбдан қутлаб, барчангизга залворли,  фахрли касбдаги машаққатли меҳнатларингиз учун чуқур ҳурматимни билдириб, самимий, эзгу тилакаларимни изҳор этаман.

   Сизларга узоқ ва барокатли умр, оилавий хотиржамлик ва бахтли турмуш, келгуси фаолиятларингизга омад ва муваффақиятлар тилаб қоламан!

   Яна бир бор барчангизга 15-апрел – “Маданият ва санъат ходимлари куни” муборак бўлсин!

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?