Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
КУРАШЧИ ҚИЗЛАРИМИЗ ҒАЛАБАСИ
Тадбирлар / 2021-03-01

   Жорий йилнинг 24-27 феврал кунлари Фарғона Олимпия заҳиралари коллежи спорт залида Кураш бўйича катталар (еркаклар ва аёллар) ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада Жарқўрғон туман Болалар ўсмирлар спорт мактабининг курашчи қизлар ҳам муносиб иштирок етишиб, фахрли ўринларни егаллаб қайтишди.

Жумладан, Мамашаева Ирода, Назарова Шохиста ва Муҳаммадиева Юлдузлар 1-ўринни егаллаган бўлишса, Чориева Менгдона, Чориева Мохинур ҳамда Суюнова Диёралар 3-ўринни қўлга киритдилар.
Манзура Турсунова мураббийлигида юқори натижаларни қўлга киритаётган ушбу спортчи қизларимизни табриклаб, уларнинг келгуси фаолиятларига омадлар тилаб қоламиз.


Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?