Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
“ИБРАТЛИ КЕЛИНЧАК”
Тадбирлар / 2021-03-01

   "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"  муносабати билан Жарқўрғон туман Маданият марказида 3-сектор худудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган келинчаклар иштирокида "Ибратли келин" кўрик- танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

   Ушбу тадбирда иштирокчилар бир қатор шартлар асосида ўзаро беллашдилар. Уларнинг ҳар бир чиқиши ҳакамлар томонидан баҳолаб борилди. Туман маданият маркази ходимлари амалий кўмаги билан тадбир кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Тадбир якунида ғолиблар аниқланиб, сектор раҳбарияти ҳамда ҳомийлар томонидан совғалар тақдим этилди.

Jarqo‘rg‘on tuman hokimligi Axborot xizmati.

Рўйхатдан ўтиш
11 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?