Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 17 апрелда рўйхатдан ўтган 1794-сонли рақами билан рўйхатга олинган “Супер элита, элита ва кейинги авлодга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМИ”га асосан 2022 йил ҳосилидан сифатли уруғлик ғалла тайёрлаш мақсадида фермер хўжаликлари ўртасида жойларда тендер танлови ўтказилади.
Тендер танловида қатнашувчи фермер хўжаликлари 2021 йилнинг 15 августига қадар жойларда ташкил этилган танлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тўпламини тақдим этишлари шарт.
1.Тендер танлови комиссияси номига ариза ва 1-9 гача бўлган қуйидаги тегишли шакллар;
2.Фермер хўжалигини ташкил этиш тўғрисидаги қароридан нусха;
3.Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг фермер хўжалиги даласи ҳар бир контурларининг балл бонитети тўғрисидаги маълумотномаси;
4. Ғалла етиштириладиган майдон тўғрисидаги туман Қишлоқ хўжалиги бўлими маълумоти;
5.Оқар сув таъминоти бўйича туман ирригация тизими бошқармаси маълумоти;
6.Фермер хўжалиги раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти тўғрисидаги дипломи тасдиқланган ҳолдаги нусхаси;
7.Фермер хўжалиги раҳбарининг қишлоқ хўжалик соҳасидаги иш стажи хақидаги меҳнат дафтарчасидан тасдиқланган ҳолдаги нусхаси;
8.Хўжаликда ишлаётган уруғчи агрономининг маълумоти тўғрисидаги дипломи тасдиқланган ҳолдаги нусхаси;
9.Хўжаликнинг мажбуриятлардан холи бўлган банк ҳисобварағида мавжуд пул маблағи тўғрисида банк маълумотномаси;
10.Хўжаликнинг техника воситалари туман “Давтехназорат” инспекциясининг техник кўригидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси ҳамда техникаларининг техпаспорти нусхаси;
11.Сўнгги 3 йил ичида ғалла хомашёсини етказиб бериш бўйича контрактация шартномаларининг бажарилиши тўғрисида туман статистика бўлими маълумотномаси;
12.Сўнгги 3 йил ичида ғалла ҳосилдорлиги тўғрисида туман Дон маҳсулотлари қабул қилиш шохобчаси ва статистика бўлимининг маълумотномаси;
13.Фермер хўжалигининг мавжуд дебиторлик ва кредиторлик қарздорлиги тўғрисида туман Қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва таморқа ер эгалари Кенгаши маълумотномаси:
Шунингдек, танловда иштирок этувчи фермер хўжалигининг ер балл бонитети 45 баллдан паст бўлмаслиги, 3 йил давомида юқори ҳосил олганлиги талаб этилади.
Танлов манзили ва муддати: Жарқўрғон туман Қишлоқ хўжалиги бўлими биносида 18 август куни бўлиб ўтади.
Белгиланган кунда танловда иштирок этмаган фермер хўжаликларига уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқи берилмайди.
Туман Тендер танлови ишчи гуруҳи.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024