Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ОЧИҚ МУЛОҚОТ БЎЛИБ ЎТДИ
Тадбирлар / 2021-02-27

   Бугун Жарқўрғон туман ҳокимлигида “Ёшлар ва аёллар дафтарига киритилганлар муаммоларини ҳал этиш борасидаги ишлар” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосари А.Раджабов ҳамда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси О.Чоршанбиевалар туманда ёшлар ва аёллар дафтарига киритилганлар ҳамда уларни дафтардан чиқариш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтдилар.

   Туманда ёшлар дафтарига 4039 нафар ёшлар, аёллар дафтарига эса 1220 нафар хотин-қизлар киритилган бўлиб, уларнинг турли соҳаларда фаолият юритишлари, тадбиркорлик ёки деҳқончилик билан шуғулланишлари учун имкониятлар яратиб берилмоқда.

   Жорий йил январ-феврал ойларида 746 нафар ёшларга 186,5 гектар ер майдонлари ажратиб берилиб, бандлиги таъминланган бўлса,  154 нафар ёшлар иқтисодиётнинг турли соҳаларига ишга жойлаштирилган. 36 нафар ёшларга ижтимоий кўмак берилган бўлса, касб-ҳунарга ўқиш истаги бор ёшларнинг 183 нафари касб-ҳунарга ўқитилмоқда. 37 нафар ёшлар “Устоз-шогирд” анъанаси доирасида уста ҳунармандларга бириктирилиб, “1+1”лойиҳаси доирасида 40 нафар ёшлар тадбиркорликка ўқитилиб, сертификатлар берилди. Бугун ушбу лойиҳа доирасида яна  40 нафар ёшлар шундай сертификатларга эга бўлишиб, икки ой давомида 80 нафар ёшлар АТ “Микрокредитбанк”нинг туман бўлимига ҳужжат тақдим этиш ва кредит олишлари учун банкнинг масъул ходимлари бириктирилди.

    Аёллар дафтарига киритилганларни ҳам ундан чиқариш учун туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда бир ва уч ойлик тикувчилик, ошпаз-қандолатчилик соҳалари бўйича ўқитиш ҳамда уларни мустақил иш бошлари учун банклардан зарур анжомлар харид қилишларига кредитлар ажратиш чоралари кўрилмоқда экан.

    Хуллас, очиқ мулоқот давомида бу борада қилинаётган ишлар ҳақида тўлиқ маълумотлар бериб ўтилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
13 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.