Шунингдек бугун туманда ёшлар ва аёллар учун ташкил этилган ўқув курслари ташкил этилган Тўқимачилик коллежида медиа-тур бўлиб ўтди. Унда тикувчилик ва ошпаз-қандолатчилик соҳасида таълим олаётган тингловчилар иш фаолияти ўрганилиб, яратилган шароитлар билан танишилди.
Айни вақтда тикувчилик бўйича учта бир ойлик ва битта уч ойлик курс ташкил этилган бўлиб, унда жами 111 нафар ёшлар ва хотин-қизлар таълим олишаётган экан. Бу ерда ўқиш жараёнида тингловчиларга аёллар либосларини бичишдан то тайёр кийим ҳолигача бўлган жараёнлар ўргатилиб келинмоқда. Битирувчилар эса касб сирларини мукаммал эгаллаб, сертификат олгач ўзлари мустақил иш бошлари учун кенг имкониятлар берилган мамнун ҳолда таълим олишмоқда.
Ошпаз-қандолатчилик йўналишида эса иккита бир ойлик курсда 57 нафар ёшлар ва аёллар мавжуд бўлиб, уларга турли таомлар ва қандолат маҳсулотларини тайёрлаш сирлари мукаммал тарзда ўргатилаётгани гувоҳи бўлдик.
Медиа-тур давомида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури ижросини мувофиқлаштириш штабида ҳам бўлиб, туманда дастур доирасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиб чиқдик.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024