Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЁШЛАРГА ЕР АЖРАТИБ БЕРИЛДИ
Тадбирлар / 2021-02-28

   Бугун  туманимиздаги секторлар раҳбарлари томонидан фермерлар даласидан ёшлар учун ер ажратиб берилди. Унда “Ўзагротехсаноатхолдинг” ҲЖ бошқаруви раиси Отажонов Нодир Собирович ҳам иштирок этиб, туманда “Ёшлар дафтари”га киритилганларга ер бериш жараёнлари билан яқиндан танишиб, ёшлар билан суҳбатда бўлди.

   “Ўзагротехсаноатхолдинг” ҲЖ бошқаруви раиси суҳбат жараёнида мамлакатимиз раҳбари томонидан сувли, серунум ерлардан ёшлар бандлигини таъминлаш учун ажратиб берилаётгани, улар учун катта туҳфа эканлиги, эндиликда ердан унумли фойдаланишлари зарурлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

    Айниқса, маҳсулотлар уруғлари шу ернинг ўзида ярмарка сифатида келтирилгани, ёшларга яна бир қулайлик берган бўлса, фермерлар томонидан ерларнинг текисланиб, эгат очган ҳолда экишга тайёр қилиб берилаётгани ёшлар учун катта имкониятдир.

   Бугун тумандаги мавжуд тўртта секторнинг барчасида 20 сотиҳдан 70 нафар ёшларга ер ажратиб берилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?