Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
БАХТИМ ШУЛКИ ЎЗБЕКНИНГ ЗУЛФИЯСИМАН
Тадбирлар / 2021-03-02

   Бошқа ўлкаларга билмадим, аммо бизнинг юртимизда баҳор байрамлардан бошланади. Фасллар келинчагининг илк айёми ҳассос шоира, таниқли ижодкор, вафо ҳамда садоқат тимсоли, Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхоним таваллуд топган санадир. Жорий йил 1-март куни шоира таваллудининг 106 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг нишонланди.

   Туман Маданият марказида бўлиб ўтган тадбир ҳам айни санага эш равишда "Бахтим шулки ўзбекнинг Зулфиясиман" мавзусида ўтказилиб, тумандаги умумтаълим мактабларида таълим олаётган ижодкор қизлар, шеърият шайдолари фаол иштирок этдилар. 

   Тадбир аввалида туман Маданият маркази бош мутахассиси Ў.Қодиров сўзга чиқиб, ушбу кун билан барчани муборакбод этди, туман Халқ таълими бўлими маънавият ва маърифат ишлари шўъба мудири Ш.Бердиева эса Зулфияхоним издошларига муваффақиятлар ёр бўлишини тилади.

   Шунингдек тадбир давомида дилтортар наволар, гўзал шеърлар ижроси ҳамда 10-сонли мактаб ўқувчилари томонидан саҳналаштирилган "Ҳамид Олимжон ва Зулфия" диалоги айниқса кўнгилларга хуш ёқди.

    Ўзбек халқи ўзининг ўтли сатрларида барҳаёт бўлган Зулфияхоним сингари фарзандларини ҳамиша эъзозлайди, эҳтиром билан ёд этади. Мазкур тадбир ушбу фикримизнинг яққол далилидир.

   Туман ҳокимлиги, туман Халқ таълими бўлими ва туман Маданият маркази ҳамкорлигида ташкил этилган адабий-маърифий тадбир ниҳоясида иштирокчилар "Фахрий ёрлиқ" ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.