Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ
Тадбирлар / 2021-03-03

   Бугун ҳам ҳар галгидек Тўқимачилик коллежида фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари А.Алияров, Ж.Шопўлатов, А.Раджабов, Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси раҳбари Ш.Норалиевлар томонидан фуқаролар қабул қилиниб, уларнинг муаммолари тингланди.

   Қабул жараёнида тиббиёт, коммунал хизматлар, йўл қурилиши, бандлик, таълим, кадастр ва давлат хизматлари, банк хизматлари бўйича фуқаролардан бир қатор мурожаатлар келиб тушди.  Қабулда тушган мурожаатлар тегишли корхона ва ташкилот мутасаддилари томонидан ҳал қилиб берилиши лозимлиги таъкидланиб, топшириқлар берилди ҳамда барчаси назоратга олинди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?