Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МАКТАБГА ТАШРИФ СОВҒАСИ БИЛАН БЎЛДИ
Тадбирлар / 2021-03-03

   Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов, вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Сулув Ҳамидова ҳамда Жарқўрғон тумани  ҳокими Баҳодир Ўроқов туманимиздаги 58-умумтаълим мактабига ташриф буюришди.

    Улар синфхоналарга кириб, дарс жараёнларини кузатишди ва 9- ҳамда 11-синф ўқувчилари билан суҳбатлашдилар. Математика ва бошқа фанлардан савол- жавоблар ташкил этишди.

   Ташриф охирида мактаб педагогик жамоаси билан очиқ мулоқот ўтказилди. Улардаги муаммолар ҳақида сўралиб, таклиф-мулоҳазалари тингланди. Мактабда таълим сифатини ошириш масаласи муҳокама этилиб, зарур топшириқлар берилди.

    Шунингдек, вазир ўринбосари томонидан ушбу таълим муассасасига 16 дона компьютерлар жамланмаси туҳфа қилинди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?