Қишнинг қаҳратони сўниб, баҳорнинг майин шабадаси эса бошлаган айни кунларда жарқўрғонлик деҳқонлар мўл ҳосил олиш йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилмоқдалар.
Туманимизда жорий йилда 7065 гектар майдонда пахта етиштириш режалаштирилган. Фермерлар томонидан эса далалар текисланиб, пушта олинган ҳолда чигит қадашга тайёрланди. Бугун Исмоилтепа маҳалласидаги “Термиз Жайҳун кластер”га тегишли майдонда чигит экиш ишлари семинар ташкил этилган ҳолда бошлаб юборилди. Семинарда туман ҳокими Б.Ўроқов ҳамда фермер хўжаликлари уюшмалари раҳбарлари, тегишли мутахассислар иштирок этдилар.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024