Ҳар йили Наврўз байрами арафасида мамлакатимиз бўйлаб ташкил этиладиган умумхалқ ҳашари эзгу анъаналаримизнинг намунасидир. Жорий йилда ҳам туманимизда умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан бошланди.
Ҳукуматнинг тегишли фармойишига кўра «Наврўз» умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш, шунингдек корхона ва ташкилотлар, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида 2021 йил 13 март куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш белгиланганди. Шу муносабат билан бугун Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг туман бўлими жамоаси ҳам ушбу хайрли ишга сидқидилдан ўз улушини қўшдилар.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025