Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МАҲАЛЛАЛАР ОБОД БЎЛМОҚДА
Тадбирлар / 2021-03-15

    Жорий йилда Жарқўрғон туманида 5 та маҳаллада ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Айни кунларда “Авлод” маҳалласи ҳудудида ички йўллар кенгайтирилиб, тош ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда. Бундан ташқари электр линиялари таъмирланиб, янги устунлар ва трансформатор ўрнатиш ишлари ҳам якунланмоқда.

   Бундай ўзгаришлар эса маҳалла аҳлига қулайлик яратибгина қолмай, уларнинг турмуш тарзини яхшилашга ҳам хизмат қилмоқда. Бундан ташқари, ҳудудни ривожлантириш мақсадида бир гектар майдонда замонавий кўчатчиликка ихтисослашган иссиқхона, мева-сабзавотларни йиғиш ва сотишни ташкил этиш мақсадида логистика маркази ҳамда бошқа маиший ва хизмат кўрсатиш нуқталари, чорвачилик комплекси барпо этилиши бўйича лойиҳалар таклифи ишлаб чиқилган. Ушбу лойиҳалар амалга оширилгач, маҳалланинг мингдан ортиқ аҳолиси доимий ва мавсумий иш ўрнига эга бўладилар.  

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
22 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.