Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
Жарқўрғонда ёшларнинг ҳеч бир мурожаати эътиборсиз қолдирилмади
Тадбирлар / 2021-03-16

   Бугун Жарқўрғон туманида Ички ишлар вазирлигининг Сурхондарё академик лицейида вилоят ҳокими Тўра Боболов бошчилигида вилоят секторлари раҳбарларининг “Ёшлар дафтари”га киритилган жарқўрғонлик йигит-қизлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

   Унда туманнинг 3-сектори ҳудудида истиқомат қилувчи “Ёшлар дафтари”га киритилган 250 нафардан ортиқ йигит-қизлар, масалага алоқадор вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

   Жарқўрғон туманининг 3-сектори таркибига кирувчи 24 та маҳаллада жами 81 минг 73 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ушбу аҳолининг 19 минг 855 нафари 18-30 ёшгача бўлган йигит-қизлар бўлиб, уларнинг 1489 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган.

   Учрашувда вилоят секторлари раҳбарлари – вилоят ҳокими Т.Боболов, вилоят прокурори С.Турдиев, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Исмоилов, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи С.Эшматов, Миллий гвардиянинг вилоят бўйича бошқармаси бошлиғи Ш.Саидов, ДХХ вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д.Бектемиров ёшларни қизиқтирган масалалар, ўйлантираётган муаммоларни тинглаб, ҳеч бир мурожаатни эътиборсиз қолдирмасдан барчасига тегишли тартибда ижобий ечим топдилар.

   Хусусан, О.Жумаева, Н.Маматқулова, Б.Нурбоев, Қ.Ортиқова, Ў.Худоёров, А.Ибодулаев, А.Хушбоқов, Ж.Худойбердиева сингари ўнлаб ёшларнинг доимий иш билан бандлиги таъминланадиган, олий таълим муассасаларида тўлов-шартнома асосида ўқийдиган Ш.Тўрабоев, Ю.Қурбонов, Қ.Ортиқовага, шунингдек, О.Умарованинг фарзандларига 50% шартнома пуллари тўлаб бериладиган бўлди.

   Туманнинг “Полвонлар юрти” маҳалласида яшовчи Севара Хўжақулова 2 километр масофадаги ички йўлларни таъмирлашни сўради. Севаранинг мурожаати ижобий ечим топди. Йўлсозлар икки кунда таъмирлаш ишларини бошлайдиган бўлди. Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун С.Ўрозова, У.Олломуродов, С.Каримова, Ш.Мамашукуров, А.Худойбердев, О.Шотўраева, А.Ҳайитовага банк кредитлари аратиш, Ш.Раҳматуллаев, Г.Боймуродова, У.Исканов, М.Холмуродов, Ф.Мансуров, Ф.Хўжамқуловга ер олишга кўмаклашиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

   Шу тариқа, Жарқўрғон туманида ўтказилган учрашувда ёшлар томонидан ўртага ташланган масалаларни биргаликда ҳал этиш йўллари изланди. Уларнинг қатор таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
24 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.