Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Жарқўрғон туманидаги 2-сон “Олмахон” мактабгача таълим ташкилотида “Энг яхши ижодкор тарбиячи” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Танловда мактабгача таълим ташкилотининг барча тарбиячилари иштирок этишди. “Янгиобод” маҳалласи раиси ўринбосари М.Қурбонова, кузатув кенгаши раиси М.Тоштемирова ҳайъат аъзоси сифатида иштирок этишди. Иштирокчилар 5 та шарт бўйича беллашиб, ўз иқтидорларини намойиш этдилар. Кўрик-танлов якунида ғолиблар аниқланиб, эсталик совғалари билан тақдирланишди.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024