Жаҳонни ўз гирдобига тортган уруш ғалаба билан тугалланди, ҳаёт аста-секинлик билан изга туша бошлади. Сурхон воҳасида уруш даврида издан чиққан халқ хўжалиги қаторида маориф ва маданият ҳам қайта изга туша бошлади. Уруш вилоят аҳолиси учун ниҳоятда катта синов бўлди, хусусан, маориф ва маданият даргоҳларининг ходимлари уруш даврининг оғир ва машаққатли синовларига мардонавор бардош берди.
Қирғинбарот уруш жанггоҳларида воҳадан кетган кўплаб ўқитувчилар шаҳид бўлдилар, бу эса мактабларда ўқитувчилар сонининг камайишига олиб келди. Аммо шунга қарамасдан тиклаш даврининг барча қийинчиликларини бўйнига олган халқ ҳар бир синовга мардонавор тарзда жавоб берди. Урушдан кейинги йилларда янги мактаб биноларини қуришга ҳамда мавжуд ўқув биноларини кенгайтиришга ва таъмирлашга имкон бўлмади, қолаверса, мактабларда дарсликлар ва бошқа ўқув қуроллари етишмас эди.
Республика аҳолиси маданиятининг ўсишида таълим тизими ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Таълим инсон шахсини ҳар томонлама ривожлантириш, қобилиятини юзага чиқариш, ижтимоий ва шахсий манфаатларнинг бир-бирига пайваста бўлиб қўшилишига ёрдам беради. Илмий техникавий, иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг энг муҳим вазифаларини ҳал қилиш кўпинча аҳолининг билим даражасига боғлиқ.
Жарқўрғонда урушдан кейин ҳаёт аста-секинлик билан изга туша бошлади. Уруш даврида издан чиққан халқ хўжалиги қаторида маориф ва маданият даргоҳларининг ходимлари ҳам уруш даврининг оғир ва машаққатли синовларига матонат билан бардош берди. Уруш даврида тумандан урушга кетган ўқитувчилардан ҳам кўпчилиги қайтиб келмади, бу эса мактабларда ўқитувчилар сонининг камайишига олиб келди. Аммо шунга қарамасдан тиклаш даврининг барча қийинчиликларини бўйнига олган халқ ҳар бир синовга мардонавор тарзда жавоб берди.
Урушдан кейинги йилларда янги мактаб биноларини қуришга ҳамда мавжуд ўқув биноларини кенгайтиришга ва таъмирлашга имкон бўлмади, қолаверса мактабларда дарсликлар ва бошқа ўқув қуроллари ҳам етишмас эди. Аммо мавжуд камчиликлар ва қийинчиликлар аста-секинлик билан бартараф этиб борилди. 1946 - 1947 ўқув йилида вилоятда 280 та мактаб фаолият кўрсатди. Шунингдек, уруш даврида ота-онасиз қолган икки минг нафар бола вилоятдаги мавжуд ўн бешта болалар уйида тарбиялана бошлади. Бу даврда вилоят мактабларининг малакали ўқитувчилар билан таъминланиш даражаси ниҳоятда оғир аҳволда эди. Агар 1947-1948 ўқув йилида вилоят мактабларида 1890 нафар ўқитувчи ишлаган бўлса, улардан қарийб минг нафари ҳатто ўрта маълумотга ҳам эга эмас эди. Бу даврда вилоят мактабларига мутахассислар тайёрлаб беришда Термиз педагогика билим юрти алоҳида ўрин тутади.
Туманда Абдулла Ирназаровдан кейин, Саид Назиров, Ашур Менглиев, Содиқов, Луқмон Ражабов, Мардонқул Эсонов, Маматмурод Абдуллаев ва Зиёдулла Остоновлар туман халқ таълими бўлимини бошқарди. Туман тарихида 1947-1948 ўқув йилида Жарқўрғонда 5 нафар, вилоятдаги Шеробод туманида 9 нафар, Бойсунда 11 нафар йигит биринчи марта ўнинчи синфни битиришди. Ўша пайтда Бухоро педагогика институти Сурхондарё учун кадр тайёрлар эди.
(Давоми бор).
Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024