Бугун Жарқўрғон туманида халқ депутатлари туман Кенгашлари депутатлари иштирокида мини футбол ҳамда бадминтон спорт турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш, сенаторлар ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларини жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш мақсадида ташкил этилган “Парламент ўйинлари” спорт мусобақасининг ҳудудий босқичида Жарқўрғон, Қумқўрғон, Шўрчи ҳамда Бандихон туманлари депутатлари жамоалари баҳс олиб бордилар.
Мусобақалар якунига кўра мини футбол бўйича 1-ўрин Қумқўрғон тумани, Бадминтон бўйича эса Шўрчи тумани депутатлари жамоаларига насиб этди.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024