Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЯНГИ ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ ФАОЛИЯТИДАН
Тадбирлар / 2021-07-23

  

   “Жарқўрғон туманида янги Инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш  жараёнлари” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда журналист ва ижтимоий тармоқ фаолларига 2021 йилда Жарқўрғон туманида ташкил этилиши режалаштирилган янги инвестиция лойиҳалари бўйча маълумот берилиб, иш бошлаган 2 та лойиҳага саёҳат уюштирилди. Маълумотларга кўра янги лойиҳалар 45 та бўлиб, айни кунларда шулардан 2 таси ўз фаолиятини бошлаган бўлса, 4 таси иш бошлаш арафасида.

   Мазкур фаолият бошлаган лойиҳаларга тўхталадиган бўлсак, тумандаги “Намуна” маҳалласида тадбиркор Барот Холмўминов томонидан товуқ тухуми етиштириш режалаштирилган. Шу муносабат билан тадбиркор томонидан 20 минг бош парранда водийдан олиб келиниб, тухум етиштирила бошланди. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 1 350, 0 млн. сўм бўлиб, шундан 800, 0 млн. сўми тадбиркорнинг ўз маблағлари, 550, 0 млн. сўми эса Ўзсаноатқурилишбанки кредити эвазига фаолият бошлади.

   Ушбу лойиҳа иш бошлаши асносида 6 та янги иш ўрни яратилан бўлиб, шундан 4 нафарини ёшлар ташкил этмоқда. Кунлик даромад эса 700-750 минг сўмни ташкил этмоқда.

   Бундан ташқари, туманда “Ифтихор Мелиорация” масъулияти чекланган жамият томонидан 16 000, 0 млн. сўмга Давлат хизматлари маркази биносини қуриш лойиҳаси ҳам амалга оширилди. Ушбу лойиҳага кўра МЧЖнинг ўз маблағлари 12 600, 0 млн. сўмни, банк кредити эса 3 400, 0 млн. сўмни ташкил этди. Ҳозирги кунда Давлат хизматлари марказининг туман бўлими ушбу бинода ўз фаолиятини олиб бормоқда.

   Айни кунларда эса “Бек Али Атхамбек” фермер хўжалиги томонидан 500, 0 млн. сўмлик 1 гектар майдонга иссиқхона, “Парранда комплекс савдо” МЧЖ томонидан 4 000, 0 млн. сўмлик парранда озуқаси ишлаб чиқариш бўйича, “Нур-нон” оилавий корхонаси томонидан қолипли нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун 350, 0 млн. сўмлик, “Юлдуз АДЖД” хусусий фирмаси томонидан Италия технологияси асосида автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчаси ташкил этиш бўйича лойиҳалар ҳам ишга тушиш арафасида. Хуллас, жорий йил 1-чораги давомида 6 та лойиҳа ўз фаолиятини бошлаши эвазига туманда 59 та янги иш ўринлари яратилади.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
14 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.