Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МАТБУОТ АНЖУМАНИ
Тадбирлар / 2021-03-25

   Бугун Жарқўрғон туман ҳокимлигида “Туманда аҳоли бандлиги борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Туман ҳокими Б.Ўрақов, ҳоким ўринбосарлари ҳамда блогер ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

   Анжуманда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бошлиғи ўринбосари О.Сафаров марказ томонидан олиб борилаётган иш жараёнлари ҳақида маълумот берди.

   Тадбир сўнгида маърузачи маълумотлари туман ҳокими ҳамда йиғилганлар томонидан муҳокама қилиниб, бу борада аҳолига етказилиши лозим ахборотлар кенг тарғиб этилиши лозимлиги, вужудга келаётган муаммолар эса туман ҳокимлиги ҳамда тегишли мутасаддилар билан ҳамкорликда бартараф этиб борилишига келишиб олинди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

Рўйхатдан ўтиш
16 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.