Туман ҳокимлигида "Аҳоли мурожаатлари ва уларнинг ечимлари борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар" мавзусида ташкил этилган очиқ мулоқотда эса, тадбирга йиғилган ёшлар ҳамда блогерлар томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ечими тўғрисида савол-жавоблар бўлиб ўтди. Туман ҳокими томонидан ўтказилган қабулларда келиб тушган мурожаатларнинг ўз вақтида ечими қилиб борилиши бўйича ўринбосарларга топшириқлар берилди.
Шунингдек, ёшлар ҳамда блогерлар томонидан кўтарилган муаммолар ҳам мутасаддилар томонидан қисқа муддатларда ҳал этиб берилишини ҳоким шахсан ўз назоратига олди.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024