Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ АГЕНЛИГИДА МЕДИА-ТУР
Тадбирлар / 2021-03-25

   Бугун Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан тумандаги Давлат хизматлари агентлиги фаолияти бўйича медиа-тур ташкил этилди. Унда туманда янги иш бошлаган  агентлик иш фаолияти билан яқиндан таништирилиб, улар томонидан кўрсатилаётган хизмат турлари бўйича маълумотлар олинди.

   Жорий йилда агентлик томонидан 44 та хизмат тури бўйича 10 мингга яқин аҳолига хизматлар кўрсатилган. Жумладан, ИНН аниқлаш бўйича 2901 нафар, фарзандини мактабгача таълим муассасасига жойлаш бўйича 2076 нафар, жисмоний шахслар учун ИНН рақами олиш учун 837 нафар, Жамғариб бориладиган Пенсия таъминоти тизимига ҳисобга олиш бўйича 410 нафар фуқароларга хизматлар кўрсатилган.

   Бу жойнинг афзалликларидан яна бири барча ишларнинг электрон тарзда ташкил этилганлигида. Навбатда туриш, навбати келганда қайси мутахассисга учрашиш ҳаммаси онлайн кўриниб туради.

   Хуллас, медиа-тур давомида тадбир иштирокчилари Давлат хизматлари агентлигининг иш фаолияти билан яқиндан хабардор бўлдилар.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?