Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЖАРҚЎРҒОН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ XXVII СЕССИЯСИ
Тадбирлар / 2021-03-26

   Бугун Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг навбатдаги 27-сессияси бўлиб ўтди. Сессияни туман Кенгаши раиси ўринбосари Д.Ҳошимова олиб борди. Унда туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этдилар.

   Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда ажримлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар Дастури”нинг ижроси бўйича туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда суд органларининг ахбороти, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳамда туманда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини табиий газ билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонининг ижросини юзасидан туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлари, Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгашининг қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссиясининг ҳисоботи, Уй жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш тўғрисида (“Халқпарвар” комиссия бўйича), Ўзбекистон Республикаси Президенти, Маънавият ва маърифат кенгаши раиси Ш.М.Мирзиёев раислигида “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминланиши,“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, Эҳтиёжманд оилалар руйхати (“Темир дафтар”) асосида уларга манзилли ёрдам кўрсатилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан 4-, 42-, 49-сонли умумтаълим мактаблари директорлигига кўрсатилган номзодларни кўриб чиқиш ва 58-сонли умумтаълим мактаби директорини вазифасида қолиш ёки қолмаслиги тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

    Сессия жараёнида ҳисобот ва ахборот берувчиларга депутатлар томонидан саволлар берилиб, таклифлар билдирилди. Йиғилиш давомида кўрилган ўнта масаладан тўққизтаси бўйича қарорлар қабул қилинган бўлса, битта масала муҳокамаси кейинги сессияга қолдирилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
21 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.